Аҳли Сунна вал-жамоанинг асос хусусиятлари
Абу Ҳанийфанинг васиятлари
3-қисм
3. Биз Аллоҳни Аршга бирор ҳожат учун ёки қўним топиш учун “истиво” қилган, деб иқрор қилмаймиз. Аллоҳ Аршни ва ундан бошқа нарсаларни ҳам ҳифзу ҳимоя қиладиган Зотдир. Агар Аллоҳ эҳтиёжманд зот бўлганида эди, У оламни яратишга, унинг тадбирини қилишга қодир бўлмаган бўлур эди. Агарда Аллоҳ ўтиришга ва қарор топишга ҳожатманд бўлса, У Аршни яратмасдан илгари қаерда эди?! Аллоҳ таоло бу каби нуқсонлардан ўта баланддадир.
4. Биз Қуръон Аллоҳнинг сўзи, махлуқ эмас, ваҳийи, танзили, сифати, У эмас, ўзга ҳам эмас, деб иқрормиз. Каломуллоҳ мусҳафларда битилган, тиллар билан ўқилган, қалбларда ёдланган бўлса-да, уларда ўрнашмагандир. Сиёх, қоғоз, битиш-ёзиш малуқдир, зеро, улар бандаларнинг феълларидир. Аллоҳнинг каломи эса махлуқ эмас. Ёзиш, ҳарфлар, сўзлар, оятлар уларга бандаларнинг эҳтиёжи боис Қуръон далолатларидир. Аллоҳнинг каломи Унинг зотида собитдир. Аллоҳнинг таолони инкор этгувчи кофирдир. Аллоҳ ҳамиша – ягона маъбуддир. Унинг каломи Зотида Йўқолай, ўқилади ва ёдланади.
5. Биз Пайғамбаримиздан, алайҳиссалом, кейин уммати Муҳаммадиянинг энг афзали Абу Бакр Сиддиқ, сўнгра Умар, кейин Усмон ап ундан сўнг Али(Аллоҳуларнинг барчаларидан рози бўлсин), деб иқрор қиламиз.
Сўзимиз далил Аллоҳнинг қуйидаги оятидир: “(...эзгу ишларда) ўзиб-ўзиб кетган зотлардир. Айнан ўшалар (Аллоҳга) яқин зотлардир ноз-неъмат боғларида” (вокеа, 10-12, мазмуни).
Мазкур саҳобаи киромларнинг бир-бирларига нисбатан фазли уларнинг олдинроқ ўтганликлари билан ўлчанади. Ҳар бир тақводор мўмин уларни яхши кўради. Ҳар бир бадбах мунофиқ уларни суймайдилар.
6. Биз ҳар бир банданинг амаллари, иқрори ва маърифати махлуқ эканлигига иқрормиз. Модомики, иш-ҳаракатни бажарувчи махлуқ экан, унинг амаллари ҳам махлуқ эканлигида шубҳа бўлиши мумкин эмас.