МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ҲАЁ (9-қисм)
4864
19-05-2021, 09:40
257
Ўқиш режими
+
-
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
ҲАЁ (9-қисм)
Ҳаёнинг энг қаттиғи Аллоҳдан ҳаё қилишдир. Чунки биз Аллоҳнинг яратиб қўйган ризқларидан еб- таомланиб юрибмиз. Осмонни остида яшаяпмиз. Одам яхшилик қилган одамга ёмонлик билан жавоб қайтаришга ҳаё қилади. Инсон туғулишидан то ўлгунича бўлган ҳаёти ва ўлимдан кейинги бўлган абадий ҳаётининг хожаси бўлган Парвардигорига ёмонлик билан жавоб қайтаришдан нега хаё қилмас экан?!
Аллоҳнинг бандаларидаги ҳақи чексиз. Агар буни банда билса, ўз-ўзидан яхшилик қилишга шошилган ва яхшиликка ёмонлик билан жавоб қайтаришдан хижолат бўлиб ёмон амаллардан қочган бўлар эди.
Расулуллоҳ, шундай деганлар: «Аллоҳдан ҳақиқатан ҳаё қилинглар. «Эй Расулуллоҳ, биз Аллоҳдан ҳаё қиламиз, деди саҳобалар. Шунда Расулуллоҳ: «Йуқ бу ҳақиқий ҳаё эмас. Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш- бошни Ундан ўзгага эгишдан сақлаш, нафсни ҳаромдан сақлаш, ўлимни эслашдир. Охиратни ўйлаганда бу дунё зийнатларини тарк қилиб, охиратни афзал кўриш. Шуларни бажарган одам Аллоҳдан ҳақиқатан ҳаё қилган бўлади», ( Имом Термизий ривояти) дедилар.
Бу гаплар ҳаммаси Исломий одобларни ўз ичига олган насиҳатлардир. Шундан экан, мусулмон тилини ёлғон гапиришдан, кўзини аврат жойларга шаҳват билан қарашдан,қулоқларини ёмон гапларни эшитишдан, қорнини ҳаром таомдан сақласин!
Мусулмон вақтини Аллоҳни рози қилиш учун сарф қилсин, Аллоҳ даргоҳида савобни афзал кўрсин, бу дунё матолари уни чалғитмасин.
"Мусулмон хулқи" китобидан.