1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИНДОНЕЗИЯ УЛАМОЛАРИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛАДИ

21-05-2021, 14:08 341 Ўқиш режими + -
Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Индонезия парламенти Вакиллар палатаси Спикерининг саноат ва тараққиёт масалалари бўйича ўринбосари Раҳмат Гобель бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилишича, учрашувда сиёсий, инвестициявий, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон-Индонезия ҳамкорлиги истиқболлари муҳокама қилинди.
Унда меҳмонхона бизнеси ва туризмни ривожлантиришда ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йил август ойида ўз таркибига Индонезия ишбилармон доиралари вакиллари бўлган Индонезия уламолар Кенгаши вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки мамлакат ўртасида зиёрат туризми соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилиши режа қилинган.
Учрашув якунида барча келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни қамраб олган «Йўл харитасини» қисқа муддатда ишлаб чиқишга келишилди.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати