1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“БОБОШЕР” ЖОМЕ МАСЖИДИ БЎЙИЧА

21-05-2021, 17:14 378 Ўқиш режими + -
“Бобошер” жоме масжиди бўйича 


     Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Чироқчи туманидаги “Бобошер” масжиди 1998 йил 4 ноябрда 53-сон реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. 
Чироқчи тумани “Чувуллоқ” МФЙ Оқтўнли қишлоғида жойлашган “Бобошер” жомеъ масжидининг юридик мақоми ва манзили Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан Китоб тумани Башир қишлоғига кўчирилиб ушбу қишлоқда жойлашган “Ҳазрати Бешир ота”  жоме масжиди Устави 2019 йил 1 ноябрь куни рўйхатдан ўтказилган. 
      Мазкур “Бобошер” жомеъ масжиди фаолияти узоқ вақт давомида вилоят Адлия бошқармаси ва бошқа масъул ташкилотларда ҳақли эътирозларга сабаб бўлиб келган эди.
Ушбуларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита розилиги билан вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил 01 ноябрда “Бобошер” жоме масжиднинг юридик манзили Китоб туманидаги “Ҳазрати Бешир ота” масжидига берилган.
Собиқ “Бобошер” жоме масжиди қавмидан бир неча нафари масжиднинг юридик мақоми ва манзили ўзгартирилганлиги ноқонуний бўлган деган фикрда тегишли суд органларига мурожаат қилган. 2021 йил 3 март куни Қарши туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори чиққан. Суднинг ушбу ҳал қилув қарорига кўра  “Бобошер” диний ташкилоти бўйича Қашқадарё вилоят Адлия бошқармасининг баъзи буйруқлари ҳақиқий эмас деб топилган. 
Ҳозирда Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси суднинг ушбу қарори устидан юқори турувчи судларга аппеляция берган бўлиб, ушбу аппеляция ҳозирда ўрганиш жараёнида турибди.