1445 йил 10 Шаввол | 2024 йил 18 апрель, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:35
Sunrise
05:56
Dhuhr
12:36
Asr
17:20
Maghrib
19:17
Isha
20:38


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

«ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КВОТАЛАР ДИНИЙ ҚЎМИТА ТОМОНИДАН МУВОФИҚЛАШТИРИЛАДИ»

24-05-2021, 17:25 192 Ўқиш режими + -
Айни кунларда пойтахтимизда  «Тошкент беш ташаббус ҳаракати» тадбирлари ўтказилмоқда.  Бу тадбир доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтган.
Мулоқот давомида ёшлар томонидан берилган ОТМларда форма масаласи ва диний таълим муассасаларида квоталарнинг камлиги ҳақидаги  саволларга Абдуқодир Тошқулов ўз фикрларини билдирган. Жумладан,  «ОТМларда ҳамон форма масаласи муаммо эканлиги, ўқувчининг формаси илм олишига қандай халақит бериши мумкин?» Деган саволга шундай жавоб берган:
«Кийиниш масаласида мен либерал фикрлайман. Яъни талабадан форма талаб қилинишига қаршиман. Талабаларнинг норози бўлишга ҳаққи бор. Ўқитувчиларнинг кўпчилиги илм талаб қилиш ўрнига галстук талаб қилади. «Нега қийшайиб ўтирибсан?», «Нега галстугинг йўқ?», «Нега бундай қиляпсан?» ва ҳоказо... Кийим ўз функцияларини бажарса бўлди. Шунинг учун ҳам бу борада сиз билан ҳамфикрман», – деган вазир ОТМларда талабаларга кийим масаласида чекловлар қўйиш нотўғри эканлиги ҳақида гапириб.
Шунингдек, ҳозирда мамлакатимизда диний таълимга эҳтиёж ошиб бораётган бир даврда диний таълим муассасаларига кириш учун квоталарнинг камлиги ҳақидаги саволга ҳам Абдуқодир Тошқулов изоҳ берди.
«Тан олиш керак, шундай ҳолат. Биласизми, диний таълим берадиган муассасалар ОТВ тасарруфида эмас. Бу фаолият Диний қўмита томонидан мувофиқлаштирилади. Шундай бўлса-да, фикрингизнинг бир жиҳатига қўшиламан, квотанинг камлиги, устозларнинг камлиги ҳисобига чеккадан келиб, диний таълим бериш ҳолатлари сезиляпти. Бунда ўзига яраша масалалари бор. Лекин мен диний масалада чуқур кетмоқчи эмасман. Чунки дин ҳақида гапириш учун одам 30-40 йиллик билимга эга бўлиши керак. Илми толиблик даражасини олиш учун ҳам 10 йиллик маълумотим етмайди. Айтмоқчи бўлганим, ўзимизнинг олимлар таҳсил бериши керак. Дин борасида бошқа мазҳаб ва мазҳабсизликлар тарғиб қилинмаслиги учун», – деган Олий таълим вазири. 



Азон.уз