Девона ва хурмо қиссаси
Кунларидан бирида девона масжид имомининг ҳузурига кириб келибди. Имомнинг ҳузурида меҳмонлар бор эди. Имом девонадан табақда турган хурмоларни меҳмонларга тақсим қилишни сўради.
Шунда девона имомга:
Девона табақдаги хурмони меҳмонларга уч донадан бўлиб тақсимлади. Табақда қолган хурмоларни имомнинг олдига қўйди.
Шу вақт имом девонага:
Девона, биринчи меҳмонга битта хурмо бериб, иккинчи меҳмонга бир ҳовуч хурмо берди. У учинчи меҳмонга хурмо бермасдан тўртинчи меҳмонга эса кўп хурмо берди.
Девонанинг бу тақсимотида меҳмонлар кулиб юборишди. Девона бу иши билан Аллоҳ таолонинг ҳар бир ишида ҳикмат борлигини, бу ҳаёти дунёдаги энг гўзал нарса одамлар ўртасида тафовут борлигини билдирмоқчи эди. Агар Аллоҳ таоло ҳамма одамларга мол-у мулкни сероб қилиб бой қилганида эди молнинг қиймати қолмас эди. Агар жамийки инсонларга соғлик берганида эди саломатликнинг қиймати қолмас эди. Агар жамийки инсонларга илм ато этганида илмнинг қиймати қолмас эди. Бу ҳаётнинг сир-асрори айримларни комил инсон айримларни комил қилинмаганидир. Аллоҳнинг ҳар бир ишида бизнинг қосир ақлимиз идрок эта олмайдиган ҳикматлари бордир. Аллоҳ кимга мол-давлат берса ўзига маълум ҳикмат билан беради, кимга мол-давлат бермаса ўзи билган ҳикмат ила бермай туради.
Аллоҳ бизларни нимадан маҳрум қилса биз Аллоҳдан хафа бўлмаслигимиз керак. Чунки Аллоҳ таоло бизга нимани берса Ўз мулкидан берган бўлади. Ниманики бизга бермаса асос бўлмаган нарсани бермаган бўлади.
Биз эса ҳаётни ана шу асосда қабул қилишимиз керак. Аллоҳ таоло адолатли Зот. Шунинг учун адолат билан тақсимлайди, тенглик билан эмас. Чунки тенглик, баъзи вақтларда унинг остида зулм ётиши эҳтимоли бўлади. Аллоҳ кимга бойлик берса унинг муқобилида Аллоҳ ундан нимани олиб қўйишини билмаймиз. Агар Аллоҳ биздан ғайб пардасини олиб ташласа эди биз Аллоҳ бизга ихтиёр қилган нарсанигина ҳоҳлаган бўлар эдик.
Бирор нарсага ўта қаттиқ муҳтож бўлсангизда аммо унга ета олмай турган бўлсангиз, Аллоҳ таоло уни сизга кейинроқ беришини тақдир қилиб қўйган бўлиши мумкин. Аллоҳнинг ўзи муносиб кўрган вақтда ўша нарсага иншаллоҳ етасиз.
Интернет берилган қиссани Р. Қиличев Ўзбек тилига таржима қилди