ДЕВБАНДЛИК ОЛИМЛАРНИ ҲАДИСЛАРГА ЁЗГАН ШАРХЛАРИДАН
4958
1-06-2021, 17:18
257
Ўқиш режими
+
-
ДЕВБАНДЛИК ОЛИМЛАРНИ ҲАДИСЛАРГА ЁЗГАН ШАРХЛАРИДАН
Имом Насоининг “Сунанун-Насоий” га ёзилган шарх ва хошиялар.
1.“Алфайзус-Самаий” муаллиф Имомур-Роббоний Канкуҳий.
2. “Алхавошу ала Сунанин- Насоий” муаллифАшфақур-Рохман Кандеҳлавий.
Анваршоҳ Кашмирий буюк аллома
Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий 1875 йил 26 ноябрь (1292 ҳижрий йил 27 шаввол) шанба куни эрталаб Ҳиндистонинг Кашмир шаҳридаги Водвон қишлоғида дунёга келди. Отаси Суҳровардия тариқатидаги шайх, катта олимлардан эди. Онаси ҳам ўта ибодатли, солиҳа аёл эди.
Аллома 15 ёшларида Қуръон ўқишни бошлаб, тез орада Қуръонни ёд олди. Икки йил ичида оталари қўл остида бир неча форсий тилда ёзилган рисолаларни ўқиб чиқди. Сўнг форс тилида битилган насрий ва назмий китоблар, баён ва ахлоқ – одобга тегишли китобларни ўқиб-ўрганди.
Анваршоҳ бошқа болалар ўйин-кулги билан ўтказадиган ёшлик даврини илму маърифатни ҳосил қилишга қаратганлар. У зот жумага ўтар кечадан ташқари ҳеч ҳам тунлари ухламасди, балки тунларини китоб мутолааси билан бедор ўтказарди. Бордию мудроқ босса, ўтирган ҳолда ухларди.
Илм талабидаги сафарлари
Анваршох ёшлик давриданоқ илму маърифатда етук олим бўлди. Кейинчалик бу зот Ҳиндистоннинг энг гуллаган, ёрқин жойи – «Девбанд дорул улум (университет)»ига борди. Анваршоҳ бу илм масканида шундай шахслар билан суҳбатда бўлдики, улар умумий билимлар соҳиби бўлишдан ташқари ўзларида орифлик, авлиёлик сифатларини жамлаганди. Шунингдек, улар ўткир фикрли, ўта сезгирликларидан ташқари ширинсухан, меҳрибон, виқор, суннат ва тақво, зуҳду парҳезгорлик соҳиби эдилар. Уларга Шайх Муҳаммад Девбандий бошчилик қиларди. Кашмирий бу улуғ устоздан ўзи интиқ бўлган ҳикматларни топди ва унинг зоҳирий ва ботиний илмлари булоғидан қониб-қониб ичди. Девбандда Анваршоҳ яна бир аллома, муҳаддис Муҳаммад Исъҳоқ Маданийга шогирд тутинди. Ушбу икки буюк устозларидан ҳадиси шариф китобларини ўтказиб олди.
Алломанинг ҳадис ривоят қилиш илмида ўта чуқур билим эгаси бўлгани ҳамда ақлли одамларни ҳайратга соладиган даражада тезда ёдлаб олиш қобилиятлари бўлгани Аллоҳ таолонинг у зотга берган катта инъоми эди. Агар бирор китоб ўқиса ундаги маълумотлар 25 йилгача хотирасидан чиқмасди.
Анваршоҳ кучли ёдлаш қобилияти борлиги билан бир қаторда китобларни мутолаа қилишда ҳам ўта тезкор бўлган. Таълим беришга киришган вақтининг ўзида ҳар куни Мисрда чоп этилган ”Муснаду Аҳмад” китобидан 200 бет мутолаа қилар ва уларни таҳлил қиларди.
Мана шундай жидду жаҳдни у зотнинг ҳанафий мазҳабидаги далиллар, ҳадисларни ўрганишида ҳам кўриш мумкин.
Умрининг охирида Исонинг ерга тушишлари борасидаги ҳадисларни жамлаш мақсадида яна бир карра ўқиган китобларини қайта ўқиб чиққан.
Алломанинг илғор шогирдларидан бири Саййид Муҳаммад Юсуф Баннурий айтади: “Шайхимиз ҳадис китобларига ёзилган шарҳ китобларидан икки юздан ошиғини ўқиб чиққан».
Тошкент Имом бухорий номидаги ислом институт Махсус сиртки талабаси
Б.Сайдалиев
ЎМИ Қашқадрё вилояти вакиллиги масъул ходими
Б.Сахриев