МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ ҲАЁ (10-қисм)
4960
2-06-2021, 11:24
218
Ўқиш режими
+
-
МУСУЛМОННИНГ ХУЛҚИ
ҲАЁ (10-қисм)
Мусулмон вақтини Аллоҳни рози қилиш учун сарф қилсин, Аллоҳ даргоҳида савобни афзал кўрсин, бу дунё матолари уни чалғитмасин!
Юқорида айтиб ўтилганларни— Аллоҳ кўриб турибди, деган ҳолатда—бажарилсагина Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бўлади.
Ҳаёнинг мусулмонда мана шундай тарзда бўлиши бу дин ва иймондир. Расулуллоҳ айтганлар: «Иймоннинг етмишдан ортиқ тармоғи бор. Унинг энг афзали «Лаа илааха иллаллоҳ». дейишдир. Энг пасти эса, йўлдан одамларга озор берадиган нарсаларни олиб ташлашдир. Ҳаё ҳам иймоннинг бир шахобчасидир”(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Инсон ўзи ҳурмат қиладиган ва кўнглини овлайдиган одамнинг олдида бўлиб қолса, эхтиёткорлик билан ўзини тутиб, ҳушёр тортиб гаплашади. Мусулмон Аллоҳдан қанчалар ҳаё қилиши зарурлигини ўзи ўйлаб қўйсин.
«Инсонга берилган нарсаларнинг энг афзали ҳаёдир” (Имом Муслим ривояти).
Инсон беҳаё бўлса унинг ҳаёти издан чиқиб кетади. Шунинг учун Расулуллоҳ айтганлар: « Аллоҳдан ҳаё қилмасанг хоҳлаганингни қилавер!» (Ибни Асакир ривояти).
"Мусулмон хулқи" китобидан.