1442 йил 08 Зулқаъда | 2021 йил 17 июнь, Пайшанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
03:27
Sunrise
05:11
Dhuhr
12:38
Asr
17:48
Maghrib
20:04
Isha
21:48


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

ИНТЕРНЕТ ТАРМОҚЛАРИДАН ЯХШИЛИК ЙЎЛИДА ФОЙДАЛАНАЙЛИК!

3-06-2021, 11:22 28 Ўқиш режими + -
Интернет тармоқларидан яхшилик йўлида фойдаланайлик!


Ҳозирги пайтда интернет тармоқларидан бўлар-бўлмас, салбий нарсалар тарқатилмоқда. Тўғри, “Шоли курмаксиз бўлмайди” дегандек, ўзини ҳурмат қилмайдиган, қилаётган ишини нима мақсадда қилаётганини  инсонлар ҳам ҳар бир жамиятда учраб туради. 
Баъзида интернет хабарларида ўқувчилар ўз устозларига ҳурматсизлик қилишлари, ҳатто охирги пайтларда қўл кўтаришларини ҳам кузатмоқдамиз. Бу халқимиз келажаги учун офат эмасми, неча асрлик тарихимизда бундай ҳолатлар ҳеч кузатилганми?! Шуни таъкидлаш керакки, устозини ва илм масканини ҳурмат қилмаган талаба ва ўқувчига ҳаргиз фойдали илм юқмайди ва ҳаётда барака топмаслигини тажрибадан кўриб турибмиз.
Фарзандларимизга устозлар ва ўқитувчиларнинг ҳурматларини жойига қўйиб, эҳтиром билан муомала ва муносабатда бўлишларини ҳам ўргатишимиз керак. Ваҳоланки, тарихда ўтган ва ҳозирги кунда машҳур ва маълум алломаларнинг ҳаётларига эътибор берадиган бўлсак, улар устозларини жуда юксак даражада эҳтиром қилган, натижада устозларини илмлари ва дуоларини олганлар. Масалан, мазҳаббошимиз Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан шундай деганлари ривоят қилинади: “Устозим Ҳаммоднинг ҳурматлари учун у зотнинг уйлари томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, у зотнинг уйлари билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди”.
Ёшларимиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб билимларини оширишмоқчи бўлишса, расмий сайтларга мурожаат қилишсин, расмий домлаларимизнинг каналларига аъзо бўлишсин. Зеро, ижтимоий тармоқларда ғаразли мақсадлар билан фаолият олиб борадиган сайт, канал ва шахслар жуда кўп. Уларнинг на манзили, на шахси, на устози, на мазҳаби маълум! Улар жамиятимиз ва ёшларимиз тарбиясига катта таҳдид бўлиб, фирқаланиш, динда ғулу кетиш ва мазҳабсизлик уруғларини сочмоқдалар.
 


 ЎМИнинг жумъа мавъизаси асосида тайёрланди