ПИР-У, МУРШИДЛАР ҲЕЧ ҲАМ АДАШМАЙДИЛАРМИ?
4978
1-07-2021, 18:27
468
Ўқиш режими
+
-
Пир-у, муршидлар ҳеч ҳам адашмайдиларми?
Ҳозирги пайтда ўзини аҳли тариқат ҳисоблайдиган кишилар орасида пиру, муршидни ҳаддан зиёд мақташ, унинг сўзини кўп кетириш, уни жуда ҳам юқори қўйиш ҳоллари учрайди. Хўш, пир-у, муршидлар ҳеч ҳам адашмайдиларми? Ушбу саволга жавоб топиш учун “Сўраган эдингиз” китобига эътиборимизни қаратдик. Унда шундай дейилади:
Савол: Биз билишимизча, тариқат ёхуд тасаввуфда шогирд фақат муршиди айтган сўзни эшитади ва амал қилади. Назаримда, муршиднинг сўзи унинг учун қонун. Нима, муршидлар ҳеч ҳам адашмайдиларми?
Жавоб: Пир ёки муршид даражасига етиш учун улкан машаққат, риёзат талаб қилинади. Пирнинг гапи шариат бўлса, амал қилинади, тескари бўлса, инкор этилади[1]”.
Манба ассосида Р. Акбаров тайёрлади
[1] Усмонхон. Алимов. Сўраган эдингиз. Тошкент. Мовароуннаҳр нашриёти. 2017. 2-қисм. 250-бет.