ЙЎЛ ОДОБЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!
5077
19-06-2021, 10:32
431
Ўқиш режими
+
-
ЙЎЛ ОДОБЛАРИГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК!
Йўл инсонлар ҳаётида муҳим аҳамият касб қилади. Йўллар орқали инсонлар ўзларининг ижтимоий-иқтисодий алоқаларини, муаммоларини ҳал қиладилар. Йўлдан инсон ҳам, ҳайвон ҳам, турли хил техника воситалари ҳам юради. Ҳар нарсани ўз одоби бўлгани каби барча учун бир хил хизмат қиладиган йўлнинг ҳам ўз одоблари бор.
“Ижтимоий одоблар” китобида йўл одоблари қуйидагича берилган:
1. Йўлга яхши ният билан, керакли дуоларни ўқиб чиқиш;2. Йўлнинг ўнг тарафидан юриб, ўнг тарафида тўхташ;
3. Йўлда юришда тавозеъ бўлиш;
4. Мусулмон киши йўлда виқор билан. Ўртача юриш ва овозини баланд кўтармаслик;
5. Йўлда юриб бораётган мусулмон кишининг барчага табассум билан боқиши;
6. Йўлда кетаётган мусулмон киши Аллоҳ таолонинг зикрини мунтазам қилиб юриши;
7. Йўлда кетаётган мусулмон киши ўз зиммасида йўл ҳаққини адо этиш бурчи борлигини зинҳор унутмаслиги;
8. Мусулмон инсон йўлда эканида номаҳрамларга кўз тикмаслиги, ношаръий нарсаларга назар солмаслиги;
9. Йўлда уни ифлос қилувчи чиқиндилар, пўчоқлар, папирос қолдиқлари, турли қоғозлари ва шуларга ўхшаш нарсаларни ташламаслик;
10. Мусулмон киши йўлга қазои-ҳожат қилинишига ва бавл қилинишига мутлоқо йўл қўймаслик;
11. Мусулмон киши одамларга зарар етказадиган ва озор берадиган нарсаларни йўлда ўзи билан олиб юрмаслиги;
12. Йўл одобларидан бири ёрдамга муҳтож йўловчиларга ёрдам бериш;
13. Йўл одобларининг энг муҳимларидан бири йўл қоидаларига риоя қилиш;
14. Йўл одобларидан бири аҳли фазл ва кекса кишиларнинг ҳурматини жойига қўйиш;
15. Йўл одобларидан бири ҳар томонлама алангламай, тўғрига қараб юриш;
16. Йўл одобларидан бири йўловчилар билан саломлашиш;
17. Йўл ҳақларидан бири кишиларни яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш;
18. Йўл ҳақларидан бири адашган кишиларга йўл кўрсатиш.
Хулоса қилиб айтамизки, йўл одобларига риоя қилишлик жамият кишилари учун ҳар томонлама фойдалидир. Келинг, йўл одобларига оғишмай амал қилайлик!
Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими