БАНГЛАДЕШДА 50 ТА "НАМУНАВИЙ МАСЖИД" ОЧИЛДИ
5081
21-06-2021, 23:25
131
Ўқиш режими
+
-
10 июнь куни Бангладешда ўзига хос кун – "намунавий масжидлар"дастури доирасида қурилган 50 та янги масжид тантанали равишда очилди.
Мамлакат бўйлаб очилган элликта масжид "намунавий масжидлар" – замонавийликнинг барча талабларига жавоб берадиган диний бинолар қуриш дастури доирасида ишга туширилди, деб хабар бермоқда IslamNews Dhaka Tribune нашрига таяниб.
Бош вазир Шайх Ҳасина бошлаган дастур Бангладеш ҳукумати томонидан молиялаштирилади ва қолган 510 та масжид 2023 йилнинг декабрига қадар фойдаланишга топширилади.
Бош муҳандис Муслиҳуддин Аҳмаднинг айтишича, ҳар бир масжиднинг мажмуасига кутубхона, ўқув маркази, тадқиқот маркази, "аутизм бурчаги", болалар маркази ва зиёратчиларни рўйхатга олиш идораси киради.
Масжидлар 3 тоифага бўлинади. А тоифасидаги диний бинолар тўрт қаватли ва лифт билан жиҳозланган, ҳар бир қаватда 2360 квадрат метр майдон мавжуд. Фақат 69 та шундай масжид қурилмоқда. Б тоифали масжидлар бироз кичикроқ бўлиб, ҳар бир қаватни 1 680 квадрат метр майдонни эгаллайди ва 475 та шундай масжид бўлади. Яна C тоифадаги 16 та масжиднинг ҳар бир қавати 2 052 квадрат метр майдонга эга бўлади.
Янги 560 масжидда бир вақтнинг ўзида 494 000 нафар эркак ва 31 400 нафар аёл намоз ўқиш имкониятига эга бўлади. Ҳар йили масжидларга бириктирилган ўқув марказларидан Қуръоннинг 14000 ҳофизи тайёрланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати