1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

МОЗОРЛАРГА, АЗИЗ-АВЛИЁЛАРГА АТАБ ЖОНЛИҚ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?

22-06-2021, 14:44 246 Ўқиш режими + -
МОЗОРЛАРГА, АЗИЗ-АВЛИЁЛАРГА  АТАБ ЖОНЛИҚ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
 
Баъзи бир кишиларнинг мозорларга, азиз-авлиёларга жонлиқ атаб, жонлиқ ( қора мол, майда мол)ларни сўймоқчи бўлаётганликларини гоҳо эшитиб қоламиз.  Ислом дини жонлиқни фақат Аллоҳга атаб сўйишга буюради ва Аллоҳдан бошқага атаб жонлиқ сўйишдан қатъийян қайтаради. Ислом динида мозорларга, азиз авлиёларга, “Темирчининг пири”га атаб жонлиқ сўйиш йўқ. Бу ишни мўмин-мусулмон киши қилмайди. Чунки бу иш Ислом динида ҳаром, яъни қайтарилган ишдир. Бу ҳақда “Қуръони карим” да:“У сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ва Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган нарсаларни (қатъий) ҳаром қилди”(Бақара сураси, 173-оят). Бу оятнинг тафсири ҳақида”Тафсири Ҳилол”да шундай дейилади:“Ҳайвонни сўяётганда эса, сўювчи шахсга,  унинг ниятига ва сўйиш у слубига қаралади. Сўювчи ҳайвонни Аллоҳдан бошқанинг номини айтиб сўйса, гўшт ҳаромга айланади”. Ислом динида  мозорларга, азиз авлиёларга атаб жонлиқ  сўйиш йўқлиги ҳақида  Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ўзларининг муборак ҳадисларида шунда деганлар “Мозорларга, азиз авлиёларга атаб жонлиқ  сўйиш Исломда йўқ” ( Абу Довуд ривояти).  
“Сўраган эдингиз” китобида бу хусусда “Бирор жонлиқни Аллоҳ таоло номидан бошқага атаб сўйиш, хоҳ у пайғамбар бўлсин,  хоҳ у валий бўлсин, хоҳ шаҳид бўлсин ёхуд бошқа бирор нарса бўлсин-мумкин эмасдир. Табиийки, қурбонлик сифатида сўйилган бунақа ҳайвонларни ҳам истемол қилиб бўлмайди[1]”  
Хулоса қилиб айтамизки, мўмин-мусулмон мозор ва азиз авлиёларга атаб жонлиқ сўймайди балки Аллоҳ таолога атаб жонлиқ сўяди.  Аллоҳ таоло барчамизни Ўзи қайтарган нарсадан қайтиб, Ўзи буюрган амалларни қилишга муваффақ қилсин!

Р. Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими
 
[1]  Сўраган эдингиз...  Т. “Мовароуннаҳр. 2007.  2-сон. 10-бет.