1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

АВЛИЁЛАР ПАЙҒАМБАРЛАРДАН АФЗАЛМИ?

25-06-2021, 12:20 584 Ўқиш режими + -
Авлиёлар пайғамбарлардан афзалми?

Айрим кишилар ўзлари тушуниб тушунмасдан авлиёларни пайғамбардан афзал деган фикрга борадилар. Хўш, авлиёлар пайғамбарлардан афзалми?
Ушбу саволга жавоб беришдан олдин пайғамбарлар ва авлиёлар сўзларининг луғавий ва истилоҳий маъноларига эътиборни қаратиб ўтсак, мақсадга мувофиқ бўлади. 
“Пайғамбар” деган сўз аслида форсча сўз бўлиб, у ўзбек тилида “хабар олиб келувчи”, “элчи” деган маънолари англатади. Бу сўз “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” да “Пайғамбар-(форсча, хабар берувчи, олдиндан хабар келтирувчи). Худонинг хоҳиш-иродасини бандаларга етказувчи, илоҳий вакил, наби, расул” деб изоҳланади.  
Аллоҳнинг буйруқ ва кўрсатмаларини ваҳий орқали қабул қилиб,  уларни халққа етказишда Аллоҳ таоло томонидан вакил қилиб танланган кишига пайғамбар дейилади. 
“Авлиё” сўзи арабча сўз бўлиб, у   арабча “валий” сўзининг кўплик шаклидир.   Маълумки, “валий” сўзи арабча бўлиб,  “дўст”, “ўртоқ” маъноларини англатади. “Авлиё” сўзи “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да “Авлиё-            ( арабча, валилар). 1. Валилар, эътиқодли диндор кишилар, азиз ва муқаддас, Аллоҳга яқин кишилар, руҳонийлар. 2. Каромат, башорат қила оладиган, мўжизалар кўрсата оладиган одам” дейилади. 
Аллоҳ таолога комил иймон келтирган, Ундан тақво қилувчи, У зотга ихлос ва эътиқод билан ибодатлар қилувчи кишини  Аллоҳнинг авлиёси дейилади. Бу ҳақда Ибн Ҳажар (р.а.) “Валий Аллоҳ таолни билувчи, Унинг тоатида бардавом бўлувчи ва У Зотга ихлос ила ибодат қилувчи киши” дейдилар.   
Энди “Авлиёлар пайғамбарлардан афзалми?” деган саволга жавоб берадиган бўлсак, унда “ҳеч бир авлиё пайғамбарлардан афзал эмас”, деган жавобни берамиз. Бу ҳақда “Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси” да шундай дейилади.  

         Ҳеч бир авлиёлик мақоми пайғамбарлик мақомига тенг бўла олмайди ва ҳеч бир авлиё бирор пайғамбарлардан афзал эмас. Аксинча, битта пайғамбар мингта авлиёдан афзалдир.

Шарҳ: Яъни авлиёларнинг бирортаси, ким бўлишидан қатъи назар, анбиё алайҳиссаломларнинг бирортасидан афзал бўлаолмайди, деб эътиқод қиламиз. Агар авлиёлар битта набий билан солиштирилса, набий улардан устин чиқади ва мартабаси юқори бўлади, деймиз. Далил: муаллиф “Иттиҳод” мазҳабидагиларга (банда кўп ибодати ила Аллоҳ таоло билан бирлашиб кетади, деб эътиқод қилувчиларга) қилинган раддияга ишора қилмоқда. Шунингдек, сўфийларнинг жоҳилларига ҳам, чунки улар баъзи авлиёларни баъзи бир анбиёлардан афзал дейдилар. (Аллоҳ асрасин). 

Аммо ҳақиқий, истиқоматдаги сўфийлар(ахлоқ уламолар) ваҳий ва шариатга эргашишга буюрадилар. Аллоҳ таоло халойиқнинг ҳаммасини, жумладан, авлиёларни ҳам пайғамбарларга эргашишга амр қилган. Аллоҳ таоло: “Қайси бир расулни юборган бўлсак, Аллоҳнинг изни ила фақат итоат қилиниши учун юборганмиз”, дейди (Нисо сураси, 64-оят). Бошқа бир оятда:“Айт: “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир”. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир” деган(Оли Имрон сураси, 31-оят). Бас ким куфрни ботин тутиб (яъни ичида авлиёни пайғамбардан афзал кўриб), Исломни зоҳир қилса(яъни тилида “Набий валийдан афзал”, деса) ёки ўзининг куфрий ақидасини Ислом ҳижоби ила беркитса, у зиндиқдир. Агар ўз ихтиёри ила қўлга тушмасдан олдин тавба қилсагина, тавбаси қабул қилинади. Худди ҳеч кимнинг қистовисиз, ўз ихтиёри билан билан мусулмон бўлган кофир каби[1]”. 

Хулоса қилиб айтамизки, диний соҳага тааллуқли ҳар бир айтадиган фикримизни илмий бўлишига хусусан, фикримиз “Аҳли сунна вал-жамоа” эътиқодига мос бўлишига аҳамият беришимиз лозим. Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда бардавом бўлшимизни муваффақ қилсин!


Р, Акбаров,
ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими
 
[1] А. Бадахшоний.  Ақийдатут-Таҳовия шарҳининг талхийси. Т. 2005. 398-399-бетлар.