1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Яхши ҳамсуҳбат

29-06-2021, 17:37 267 Ўқиш режими + -
 Яхши ҳамсуҳбат

           Ҳар бир инсоннинг ҳаёти одамлар билан кечади. Инсон ҳаёти давомида ҳар хил одамлар билан учрашади, ҳамсуҳбат бўлади. Айрим кишиларнинг суҳбатидан нимадир оласиз, бир муддат ғам-у-ташвишларингизни унутгандай бўласиз. У киши ўзининг суҳбати билан сизни ёмон ишлардан қайтариб, яхши ишларга буюради, гуноҳ ишлардан сақлаб, савоб ишларга йўллайди. 
Айрим кишиларнинг суҳбатидан бирор нарса ололмайсиз, унинг маъносиз, мазмунсиз суҳбатидан зерикасиз.  У ўзи билиб-билмай сизни яхшиликдан қайтариб, ёмонликка ундайди, ғийбати каби фисқу-фужур гаплари билан сизни гуноҳга шерик қилади. У билан ҳамсуҳбат бўлганингизга пушаймон бўласиз. У билан яна учрашишга, яна ҳамсуҳбат бўлишга кўп ҳам орзуманд бўлмайсиз.
Яхши ва ёмон ҳамсуҳбат ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ўзларининг муборак ҳадисларида шундай деганлар “Яхши ҳамсуҳбат билан ёмон ҳамсуҳбатнинг мисоли мушки анбар сотувчи билан темирчининг босқонига ўхшайди. Мушки анбар сотувчи атридан совға қилиши ёки ундан сотиб олишингиз, ҳеч бўлмаса, унинг хушбўйидан баҳра олишингиз мумкин.  Аммо темирчининг босқони эса, ё кийимингизни куйдиради, ҳеч бўлмаса тутини димоғингизни ачитади” (Имом Бухорий ривояти).
Хулоса қилиб айтамизки, яхши ҳамсуҳбат киши жамият кишилари орасида хотиржамлик, аҳиллик, ўзаро ҳамдардлик, меҳр-муҳаббат каби эзгу хислатларнинг ёйилиши учун хизмат қиладиган кишидир. Аллоҳ таоло барчамизни яхши ҳамсуҳбат бўлиш бахтига муяссар қилсин! 
Р. Акбаров, 
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими