1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Бир ҳадис шарҳи Иймон, Ислом ва эҳсон (2-қисм)

6-06-2020, 11:28 496 Ўқиш режими + -

 



Бир ҳадис шарҳи 

Иймон, Ислом ва эҳсон (2-қисм)

 

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

   

    «Бас, Биз у жойдаги мўминлардан бўлмиш кишиларни чиқариб юбордик. Лекин у жойда бир хонадондан (яъни, Лут пайғамбар хонадонидан) ўзга мусулмонларни топмадик» (Ваз-зориёт, 35, 36).


Бу ифода (... мусулмонларни топмадик) истиснои муттасилдир. Чунки шарт билан машрут орасида бир боғлиқ- лик бор. Шу сабабли Аллоҳтаоло қуйидаги ояти каримада намозни «иймон» деб атаган:

    «Сиз (Пайғамбар бўлишингиздан аввал)на Китобни ва на иймонни (яъни, уиинг ҳақиқат — моҳиятини) билувчи эдингиз» (Шўро, 52).

    «...Яхшилигу ёмонликлар билан қадарга ишонишингдир». Аҳпи ҳақ қадарнинг ҳақ эканини тасдиқлайдилар. Бунинг маъноси: Аллоҳ таоло олдиндан ҳар бир нарса учун бир

 қадар тайин этди ва унинг вақтини ўзи ирода қилган пайтда юз берадиган қилди. Барча ишлар Аллоҳнинг тақдирига биноан ўз ўрнида ва маълум вақтда содир бўлади.

   Шуни билингки, тақдир тўрт хил бўлади: 

  Илмда такдир. Шунинг учун дейилганки, инояти илоҳий қариндошларнинг ёрдамидан аввалдир, бахт туғилишдан олдиндир. Кейингилар олдингиларга таянадилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

  «Ундан (яъни, Қуръондан, Пайгамбардан Аллоҳнинг исми азалийсида ҳидоят йўлидан) бурилган (ва саодатдан маҳрум қилинган) кимса бурилиб (юз ўгириб) кетур» (Ваз-зориёт, 9).

  Яъни, яратилмасидан олдин қадарларидан, Куръон ва иймондан насиба олмаганлар, дунёда ҳам Куръонни тинглашдан ва унга ишонишдан маҳрум қилинади.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни шундай ифода қиладилар: «Аллоҳ таоло фақатгина (тақдирда) ҳалок бўлганларни ҳалок қилади» (Муслим, Доримий, Аҳмад ривоятлари). Яъни, Аллоҳнинг илмида ҳалок бўлишга дохил қилинган кишилар ҳалок бўлганлардир.

 Лавҳи маҳфуздаги тақдир. Бу Аллоҳ таоло ўзгартириши мумкин бўлмаган тақдирдир. Аллоҳ таоло шундай дейди:

«Аллоҳ хоҳлаган нарсани (яъни, ҳукмни) ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган ҳукмни) устивор қилур. Асл Китоб (яъни, Лавҳ- ул-Маҳфуз)Унинг даргоҳндадир» (Раъд, 39).

Раҳим (онанинг бачадони)даги тақдир. Бу босқичда фаришта Аллоҳнинг амри билан банданинг ризқини, ажалини, яхши ёки ёмон бўлишини ёзади.

Тақдирнинг вақти келганда такдир килинган ҳодисаяинг бўлиши. Аллоҳ яхшилик ва ёмонликни яратган ва белгиланган вақтларда банданинг бошига келишини тақдир қилган.

Аллоҳ гаолонинг яхшилик ва ёмонликни яратганига қуйидаги оятлар далилдир: «Албатга, жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик ва аҳмоқликдадирлар. Улар юзтубан ҳолларида дўзахга судраладиган Кунда (уларга): «Дўзах азобини тотиб кўринглар!» — (дейилур). Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик» (Қамар, 47, 48, 49).

 Бу оят қадарийлар ҳақида тушган: «Дўзах таъсирини тотиб кўринглар!» деб уларга дўзахда айтилади. Аллоҳтаоло шундай марҳамат қилади: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан...» (Фалақ, 1,2).

Бу қисмда бандага бир лутф ва эҳсон бўлса, (ёмонлик) унга етмасдан олдин қайтарилади. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: «Садақа ва силаи раҳм ёмон ўлимни оқибатни орқага қайтариб, унингўрнига саодатни келтиради» (Абу Довуд Аҳмад, Ибн Можа ривоятлари). Бошқа бир ҳадисда эса: «Дуо билан бало ер билан осмон орасида курашадилар. Натижада дуо балони ерга туширмасдан орқага қайтаради», дейилган.

Қадарни инкор этувчилар (Қадария мазҳабига эътиқод қилувчилар): «Аллоҳ таоло нарсаларни олдиндан билмайди, нарсалар бир онда вужудга келади. Аллоҳ таоло уни пайдо бўлгандан кейин билади», деб Аллоҳ таолога нисбатан бўҳтон қилишган. Аллоҳтаоло уларнинг бу ёлғонларидан муназзаҳ ва покдир. Аммо бу қарашлар тарафдорлар чиқмагач, унугиб юборилган. Қадария мазҳабидагиларнинг кейинги гуруҳлари яхшиликни Аллоҳдан, ёмонликни бошқадан, деб даъво қилишарди. Аллоҳ таоло уларнинг бу сўзларидан ҳам муназзаҳдир.

 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадислари саҳиҳ бир шаклда нақл қилинади: «Қадария бу умматнинг мажусийларидир» (Абу Довуд, Аҳмад, Ибн Можа ривоятлари). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажусийларнинг қарашлари билан уларнинг фикрлари бир-бирига ўхшаш бўлгани учун ҳам уларни мажусийлар, деб сифатлаганлар.

 Давоми бор...

 

 

Имом Муҳиддин Закариё ибн Шараф Нававий

Қирқ ҳадис китобидан