1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Анонс: Уламолар Тошкентдаги масжидларда жума намозида маъруза қиладилар

2-07-2021, 11:32 31 Ўқиш режими + -
Бугун, 2 июль куни уламоларимиз Тошкент шаҳрига ташрифлари давомида қуйидаги масжидларда жума намозида маъруза қилиб берадилар:
Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари – Яккасарой тумани “Усмон ибн Маъзун” жоме масжиди;
Иброҳимжон домла Иномов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари – Миробод тумани “Валихўжа ўғли Норхўжа” жоме масжиди; 
Салоҳиддин домла Шарипов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси – Миробод тумани “Қўйлиқ ота” жоме масжиди;
Нуриддин домла Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби – Мирзо Улуғбек тумани“Мулла Қосим домла” масжиди; 
Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудири – “Яккасарой” жоме масжиди;  
Аброр Мухтор Алий домла, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази масъул ходими – Яшнобод тумани “Ислом ота” жоме масжиди; 
Жалолиддин домла Хамроқулов, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози – Яшнобод тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди; 
Шунингдек, уламоларимиз масжидлар атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашув ўтказиш, эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, “Вақф” фондининг моддий ёрдамини етказиш ва пойтахтдаги ижтимоий объектларга ташриф буюришлари режа қилинган.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати