1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оилавий муаммоларни олдини олиш

3-07-2021, 08:22 374 Ўқиш режими + -
Оилавий муаммоларни олдини олиш

Саодатли, тинч, мустаҳкам оила жамият пойдеворининг асосидир. Оила ва жамият тинч-тотув бўлиши учун муқаррар зарурий шарт-шароитлар лозим бўлади. Шу сабабдан динимиз оилага, уни барпо этиш жиҳатларига катта эътибор қаратади. Оилавий муносабатларнинг асосий талабларидан бири оила аъзолариннг ҳар бири бир-бирларига иноқлик ва меҳрибонликда умр кечиришдир. Оила аъзолари саодати ҳашаматли бино ёки қимматбаҳо уй жиҳозларида эмас, балки соф иймони, эзгу ишлари ва ўзаро тинчлик хотиржамлиги сабаб келадиган барокатлари билан шаклланади. Шу сабабдан ёши катталар ўз насиҳатларида уруш жанжал қилманглар, огоҳ бўлинглар бир кун уруш бўлган жойдан қирқ кун барокат қочади деб айтмаганлар. Оиладаги ҳар бир шахс ўз масъулиятини тўлиқ ҳис қилиб бажариши билан оилавий тинчлик хотиржамлик ва бахт-саодатни таъминлаган бўлади. 
Оила ўзининг ёзилмаган низом ва қоидасига эга бўлмаса, унинг салбий жиҳатлари бутун бир миллатга таъсир этади. Оила инсон ҳаётини турли тартибсизлик ва келишмовчиликлардан, бемаъни аҳлоқлардан, салбий иллатлардан ва уларнинг ёмон оқибатларидан асрагувчи қалъа бўлиши керак. 
Хусусан, Ислом манбаларида оила ва унинг барча аъзоларини бир-бирига тартиб-интизомлик ва меҳр оқибатлик бўлиш учун ўз насиҳатларини берган. Бу ҳақда Хазрат Расулуллоҳ с.а.в. бундай деганлар:”Мўмин эркак мўмина хотинига ғазаб қилмасин. Агар унинг ҳулқидан бири ёқмаса, иккинчиси хурсанд қилади.” (Имом Бухорий ривояти) . 
Аллоҳ таоло Нисо сурасида: “Аёллар ила яхши муомулада бўлиб ҳаёт кечиринглар”(Нисо сураси, 19-оят). Бошқа бир ҳадисда: “Барчангиз рахбарсиз ва барчангиз қўл остидагиларингизга масъулдирсиз”
Оилалар тинчлиги шунчалик муҳим экан, оиланинг мутадаббираси аёл, эри ҳамда бўлса унинг ота-онасини ҳамда қолган яқинлари билан ҳам аҳил-иноқ муносабат ўрнатиши керак. Аёл қачонки оилани қолган аъзоларига гўзал муомалада бўлса, тартиб-интизомга риоя қилса, оила аъзолар ўртасида муносабатларни тушунишга ҳаракат қилса ва шу каби бошқаларга ширинсуханлик билан муомулотда бўлса, чин исломий оила талабларини бажариш билан бирга тинчликни ўрнатган бўлади. 
Аёлларнинг бу сингари қиладиган ҳаракати уларнинг оила олдида, қолаверса, оила боши турмуш ўртоғи олдида ҳурматини зиёда бўлишига сабаб бўлиш билан бирга қуйидаги ҳадиси шарифдагига кўра улар учун Жаннат эшиклари очилади. Пайғамбаримиз с.а.в дан ривоят қилинган ҳадисда:”Қайси хотин беш вақт намоз ўқиса, бир ой рўзасини тутса, эрига итоат қилса, ҳаромга юрмаса Жаннат эшиклари унга очиқдир.”(Абу Наим ривояти)
Пайғамбаримиз с.а.в дан ривоят қилган ҳадисда: “Ростгўйликда хавф-у хатар кўрсанглар ҳам рост сўзланг, шунда нажот топасизлар. Гарчи фойда кўриб турсангиз ҳам ёлғондан сақланинглар, чунки барибир ёлғонннинг охири вой.”, бошқа ҳадисда “Мўмин кишида хамма ҳулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик бўлмайди.”-деганлар. (Имом Аҳмад ривояти) 
Охирги оилавий келишмовчиликлар ўрганилганда, нотинчлик асосан юқорида зикр қилинган ҳадисларга беэътиборлик, оила аъзоларини бир-бирини ёлғончига чиқариши сабаб бўлаётганини кўрамиз. Аллоҳ таоло барча оилаларни тинч, ахил истиқомат қилиш насиб айласин. 

А. Самиев,
 “Оиша она” жоме масжиди имом хатиби