1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Лоқайд бўлманг!

5-07-2021, 10:29 364 Ўқиш режими + -
Лоқайд бўлманг!

Ҳар бир юртда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурар экан, ўша юртда тараққиёт бўлади. Бизнинг эришаётган ютуқларимиз замирида ҳам ана шу тинчлик-осойишталик ётади. Агар истиқлолнинг ўтган даврига назар ташласак,  юртимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам катта ўзгаришлар рўй берганига гувоҳ бўламиз.  Бу неъматларга чин маънода шукрона келтириш ва уларнинг қадрига етиш керак. 
Юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Демак, биз бунга жавобан кеча-ю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб бормоғимиз лозим бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадисларининг бирида марҳамат қилиб: “Аллоҳ таоло бандага каттами, кичикми бир неъмат берса ва банда унинг шукронаси учун “Аллоҳга ҳамд бўлсин” деса, шунда у ўша неъматдан ҳам афзалроқ нарсага эришган бўлади”, - деганлар.
Тинчлик ва саломатлик улуғ неъмат эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз, аммо уни қадрига етиш лозимлигини айримлар тушунмайди. Пайғамбар (алайҳиссалом) таъкидлаганларидек: “Икки неъмат борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”. Минг афсуслар бўлсинки бугунги кунда анашу неъматларга ношукрлик қиладиган, ўзи ва ўзгаларнинг саломатлигига эътибор қилмайдиган лоқайдлар хам топилиб турибди.  
Ваҳоланки улар бу ишлари билан ўзлари ва ён атрофларидаги кишиларни хаётларини хавф остига қўйишмоқда.   Ислом таълимотида эса ўзига хам ўзгаларга хам зарар бермаслик уқтирилади.  Ислом – инсонпарвар дин. У бир инсонга тажовуз қилишни бутун инсониятга тажовуз қилиш ёки бир инсон ҳаётини сақлаб қолишни бутун инсониятни сақлаб қолиш, дея баҳолайди. Аллоҳ таоло “Моида” сураси 32-оятида айтади: “Бирор жонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса, барча одамларни тирилтирган кабидир”.  
Тўғри биз кимнидир қонини тўкканимиз йўқдир ёки бирор бир  ёмонлик ҳам қилмагандирмиз, лекин бизда  бугун бутун дунёни ташвишга солган, мактаблар, масжидлар ёпилишига сабабчи бўлган карона вирус инфекциси бўлсачи, ўзимиз билмаган ҳолда кўплаб кишиларга  уни юқишига сабабчи бўлиб қолсакчи,  Аллоҳ  Ўзи асрасин қанчадан қанча инсонларни жонларига молларига зарар берган бўлмаймизми ва яна қанча кишиларни ташвишга қолдирмаймизми.   Динимиз кўрсатмасига амал қилиб карантин вақтида уйда ўтирсак, ҳам улкан ажрга эришамиз, ҳам ўзимизни ва яқинларимизни соғликлари учун қайғурган бўламиз.  Бу эса кўплаб инсонларнинг жонларини, молларини сақлаб қолиш билан баробар.   Биргина мен уйда ўтирганим билан нима ўзгарарди деманг.  Иброҳим алайҳис саломни  ёқиш учун гулҳан ёқилганда бир чумоли оғзида сув таширди, шунда бошқа чумолилар ундан нима қиладиганини сўрашганда чумоли: “Гулханни ўчиришга ҳаракат қиляпман” дебди.  Чумолилар уни гапидан кулишиб, “Сени ташиган сувинг оловни ўчириш тугул яқинига ҳам етиб боролмайди” дейишибди. Шунда чумоли “Буни ўзим ҳам биламан аммо қайси тарафдалигим аниқ бўлсин деб шу ишни қиляпман” дебди. 
Ҳа азизлар, бугун бизни уйда қолишлигимиз, Юрбошимиз мурожаатларига ва шифокорлар тавсияларига амал қилишимиз бизни қайси тарафдалигимизни билдиради.
Шундай экан юртимиз тинчлиги, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги учун лоқайд ва бефарқ бўлмайлик. Бу синовли кунларда уйимизда қолиб, Аллоҳ таолога гуноҳларимиз учун тавба қилиб, юртдошларимизни Ўз паноҳида асрашини сўраб дуо қилайлик.
 
З. Сувонов, 
Қарши тумани “Ҳазрати Султон” жоме масжиди имом-хатиби