1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди

6-07-2021, 12:28 40 Ўқиш режими + -
Жамоат жойида ибодат либосида юрганлик учун жавобгарлик бекор қилинди
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди.

Қонундаги асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

✅ Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмаслиги ҳақидаги чеклов бекор қилинди;

(4 июлга қадар амалда бўлган қонуннинг 14-моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмасди).

✅ Диний ташкилот тузиш учун ташаббускорлар сони 50 нафар этиб белгиланди;

(эски қонуннинг 8-моддасига кўра 100 нафардан кам бўлмаслиги керак эди).

✅ Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш бўйича берилган аризани кўриб чиқиш муддати 1 ой этиб белгиланган;

(эски қонуннинг 11-моддасига кўра бу муддат 3 ойни ташкил қиларди).

✅ Диниий ташкилот раҳбарининг Ўзбекистон фуқароси бўлиши тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди;

✅ Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишда маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиб-таомили мутлақо бекор бўлди.

❗️Энди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-1-моддаси (Фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши) ҳам ўз аҳамиятини йўқотди.