1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Абдулҳолиқ Ғиждувоний

7-07-2021, 10:38 841 Ўқиш режими + -
Хожагон тариқати асосчиси, авлиёлар султони Абдулҳолиқ Ғиждувоний Навоий таъбири билан айтганда, ҳақни ботилдан ажратиб, бидъатга қарши курашганлар ва суннатга амал қилиб ҳаёт кечирганлар ва бошқаларни ҳам ҳалол яшашга даъват этганлар.
ХОЖАИ ЖАҲОН
“Насойим ул-мухаббат”да ёзилишича, Абдуҳолиқ Ғиждувоний Аллоҳ таоло марҳамати билан “ҳар вақт намозда Каъбага бориш”дек улуғ даражага эришганлар. Тушунарлироқ қилиб айтсак, улуғ авлиё каромат билан ҳар вақт намозни Бухородан Маккаи Мукаррамагабориб, ўқиганлар. Яъни бу улуғ зот учун Каъбатуллога бир қадам бўлган.
ХИЗИР АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ШОГИРДИ
Нақл қилишларича, Абдулҳолиқ Ғиждувоний устози Имом Садриддин ҳузурида тафсир илмидан савол берибдилар: У киши “Аъроф” сурасидаги “Сен Парвардигорингга ёлвор ва махфий ҳолда дуо қил, чунки у ҳаддан ошувчиларни ёқтирмайди” деб марҳамат қилинган 55-ояти маъносини сўрайдилар ва дейдилар: “Эй устоз! Агар зокир овоз чиқариб, зикр этса, бу ҳол ўзгаларга аён бўлгай. Мабодо дилда, яъни овоз чиқармай зикр етса, Шайтон воқиф бўлур. Чунки “Шайтон одам фарзанди томирида қон каби оқиб юради” ҳадиси бунга ишорадир”. Хўш унда хкфя зикр этиш қоидаси ва тартиби қандай бўлади?
Улуғ имом шогирдига жавоб берди; Эй фарзанд! Сен сўраётган илм-илми ладуний. Агар Аллоҳ таоло илми ладуний(ғайб илми)ни сенга маълум қилмоқчи бўлса, албатта аҳлуллоҳдан биринчи ёнингга юборади, у сени бу илмдан воқиф қилади.
Имом Садриддин айтганидек бўлди. Аллоҳ аҳлидан Хизр алайҳиссалом келиб, ғайб илмидан сабоқ беради.
ДАРВЕШЛАР ХИРҚАСИНИ КЎЗИГА СУРТГАН ПАЙҒАМБАР
“Маноқиби Хожа Абдулҳолиқ Ғиждувоний” номли асарда ёзилишича, Хожаи Жаҳон баҳорда ўз боғларида деҳқончилик билан шуғулланаётган бир пайтда бу улуғ зотнинг ҳузурига Хизр алайҳиссалом келибди. У киши тақво либоси ҳисобланмиш хирқаларини эгниларидан ечиб бир бурчакка осиб қўйган эканлар.
Хизр алайҳиссалом шогирдининг хирқасини табаррук билиб, кўзларига суртибдилар. Хожа бу ҳолни кўриб ажабланиб дейдилар: “Оби ҳаёт(Умирбод яшаш яъни тириклик сувини ичган)ни тутган қўл билан бизни либосни олмоқ қандай бўлгай?” Бу билан Ғиждувоний хирқасини кўзларига суртиб Хизр алайҳиссалом фано бўлган ҳолда Ҳаққа етган Хожаи Жаҳонга ўз эхтиромини билдирмоқда эди.
Кунлардан бир куни ёш Ғиждувоний ёнига Хизр алайҳиссалом келганида у киши дастурхон ёзиб, “Ушбу нондан танаввул қилинг, у луқмаи ҳалолдир”- дейди. У нонни танаввул қилишга унамайди. “Йўқ, бу нонни емаймиз, нега десанг, унини қорган одам бетахорат бўлган эди!”- деди Хизр алайҳиссалом.
Айтишларича, бу улуғ зотнинг ҳузурига Ҳизр алайҳиссалом тез-тез суҳбатлашгани келар экан.
КИШИЛАРНИ ТЎҒРИ ЙЎЛГА БОШЛАБ
 Хожаи Жаҳондеҳқончилик билан шуғулланган бўлса, у кишининг устози Ҳазрат Юсуф Ҳамадоний этикдўзлик ва деҳқончилик билан машғул бўлганлар. Ҳақ таъоло нима берса, бу азиз-авлиёлар камбағал, етим-есирлар ва йўқсинларга тарқатганлар.
Нақл қилишларича, бир куни Ҳазрат Нажбиддин Куброшогирдларига дебди: “Бир азим бало (муғуллар босқини) бу диёрга келмоқда! У бало ерни қонга ботиргай. Лекин бу азим балони фақат Абдулҳолиқ Ғиждувоний қайтара олади. Ул зотнинг дуолари барокатидан, иншаоллоҳ, ушбу бало қайтган!”
“БАЛОИ ОФАТЛАРНИ ҚАЙТАРГУВЧИ” 
“Валитарош” Кубро шогирдларини Ғиждувоний ҳузурига юборади ва уларга дейди: “Ҳазрат Абдулҳолиқдан илтимос қилинг, ул зоти шариф гуноҳларимизни кечириш ва бу балони мўминлар бошидан даф этишни Аллоҳ таолодан сўрасинлар! Токи мўминлар ушбу дуо барокатидан нажот топсин!” Муридлар улуғ пирдан кўрсатма олиб, зудлик билан Бухорога равона бўладилар. Йўлда бир карвонга рўпара келадилар. Карвон аҳлидан Абдулҳолиқ Ғиждувонийни сўрашганда, улар Хожаи Жаҳон бу фоний оламни тарк этганликларини айтишади. Хоразимлик муритлар Бухорога бормай, ортга қайтадилар ва авлиёлар султонининг қазо қилгани Нажмиддин Куброга айтишади. Шунда Ҳазрати Кубро дейди: “Аллоҳ таоло бир қавмини балога гирифтор этмоқчи бўлса, аввал уларнинг орасидан ўз валий(дўсти)ни олади. Сўнг балои офатни ул қавм бошига солади. Эе, менинг асҳобларим, огоҳ бўлинг, энди бало келгай, офат оламимизни яғмо этгай”.
Дарҳақиқат, Чингизхон галалари бўлиб балои офат Хоразимшоҳлор давлатига кириб келади. Агарда бу пайтда Хожаи Жаҳон тирик бўлганида бу мўри-малахдек ёпирилган балони бартараф этган бўлармиди?!


Илҳом Абдуллаев,
Нишон туманидаги Ҳазрати Усмон жоме масжиди имом хатиби