1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Тинчлик ва хотиржамлик - Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматидир

8-07-2021, 10:46 386 Ўқиш режими + -
Тинчлик ва хотиржамлик - Аллоҳ таолонинг буюк илоҳий неъматидир

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Яратган роббимизга беададат шукрлар бўлсинки, тинч осойишта замон ва маконда яшаяпмиз. Тарихдан маълумки, авлод аждодларимиз турлик нотичликларни бошидан ўтказган. Қолаверса инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва мақсадлар ўртасидаги зиддият ва қарама қаршиликларни бошидан кечирган. Табиийки оқибатда нотичлик юзага чиқаверган. Ҳамма даврда ҳам давлатнинг, миллатнинг ривожланиши, маърифатнинг тараққий топиши жамиятнинг тинчлигию барқарорлигига боғлиқ бўлган.
Буюк роббимиз Қуроъни Каримда шу тичликни ва хавфсизликни таъминлаш масъулиятини бандалари зиммасига юклаб, шундай марҳамат қилган: ”Эй мўъминлар! Барчангиз тинчлик ишига дохил бўлингизлар. Шайтон алдовига эргашмангиз. Албатта, у сизларга очиқ душмандир.”  (Бақара сураси 208-оят). Мазкур ояти карима барча иймонли кишиларга хитобдирки,улар бу оятни асрлар мобайнида ўзларига шиор қилиб келмоқдалар, зеро, фақатгина тинчлик осойишталик пайтидагина тараққиёт ва бутун дунёда инсониятнинг гуллаб яшнаши йўлида меҳнат билан машғул бўлиши шу билан бирга барча илоҳий таълимотларни адо этиши мумкин бўлади. 
Жанобимиз Расуллоҳ (с.а.в) бир ҳадиси муборакларида тинчлик ва хотиржамлик энг буюк неъматлардан эканлигини таъкидлаб,шундай марҳамат қилганлар: “Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. У хотиржамлик (яъни тинчлик) ва сиҳат саломатлик.”
 Савобли ва яхши ишларни рўёбга чиқиши ҳам осойишталик билан чамбарчас боғлиқдир. Баъзи яқин шарқ мамлакатларда ҳукум сураётган нотинч вазият ўша ердаги тинч аҳолини жуда қийин аҳволга солаёганлигини бутун дунё оммаси кўриб турибди. Экспетрлар таҳлилича ушбу мамлакатларнинг иқтисодий,маънавий –маърифий ривожланиши бир неча ўн йил орқага кетган.
Бир неча йил илгари Euronews телеканалида кўзим бир кўрсатувга тушган эди. Мухбир, Афғонистоннинг бир нотинч жойидан лавҳа олиб борар эди. Мактаб ёшидаги бир қизча дарахт тагида дарс қилаётганди, мухбир ундан қизиқишлари ва орзулари ҳақида сўраганда, у : орзуйим мактабимиз бўлса ва у ерда хотиржам ўқишни исташини айтганди. Ўшанда менинг кўзларимдан беихтиёр ёш келганди, ўзимни тута олмаганман. Аҳамдулиллаҳ биз ҳаммамиз ёруғ, осойишта мактабларда, мадсаларда, олийгоҳларда таълим олганмиз ва олаяпмиз. Бунинг шукронасини албатта қилишлигимиз керак ва шунинг баробарида, ношкурлик қилиб унга путур етказишдан ҳам тийилишлигимиз лозим. Мамлакатимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда юртбошимиз, раҳбарларимиз, ҳарбийларимизнинг  хизматлари жуда катта.
Осойишталик қарор топган жойда ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш бўлади. Ҳалқимизнинг ўзаро меҳр муруввати, бирдамлиги, саховати ва садоқати тинчлигу хотиржамлигимизнинг бир номоёни десак бўлади.
Муҳтарам юрбошимизнинг олиб бораётган тинчлик, ҳамкорлик, дўстлик сиёсатлари ватанимизни буюк ривожланган мамлакатлар қаторидан тезроқ ўрин олишига замин яратади.
Қуръони Каримнинг умум башарият тинчлигига нисбатан даъвати бугунги кунда ер куррасига очиқдан очиқ хавф солиб турган, терроризм диний эктремизм ва наркобизнеснинг даҳшатли оқибатларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Ҳикматларга тўла бўлган Қуръони Карим оятлариинг бирида яна шундай марҳамат қилинган:”Агар улар тинчликка мойил бўлсалар сизлар ҳам тинчликка мойил бўлинг ва Аллоҳга таваккул этинг. Албатта Аллоҳ таоло эшитгувчи ва билгувчидир”. (Анфол сураси 61-оят)
Ислом динимизнинг бу каби юксак таълимотларига оғишмай амал қилиб,келаётган биз мустақил Ўзбекистон мусулмон халқи тинчлик беназир илоҳий буюк неъматлардан бири эканлигини яхши англаймиз. Аллоҳ таолонинг “тамомила тинчлик ва тоат йўлига киришингиз”деган ояти каримасига амал қилиб,барча имом домлалар тинчликни асраб авайлаш ишида бирдамлик қилишимиз буюк роббимизнинг энг суюкли амалларидан бири бўлади иншаа Аллоҳ.
Ислом дини тинчлик осойишталик дини бўлиб, тинч тотув қардошларча ҳаёт кечириш ва қон тўкилишига йўл қўймаслик ҳам инсон вазифасидир. Аслида “тинчлик” сўзи ҳам   Ислом сўзининг маъноси билан ўзакдошдир. Сўзбоши бўлган “Ассаламу аълайкум” калимасининг маъноси ҳам аслида тинчлик ва хотиржамлик тилаш маъносидадир.
Хозирги мураккаб вазиятда тинчлик сув ва ҳаво каби зарурдир. Унинг қадрига етиб, шукронасини астойдил қилиб, Аллоҳни берган бу олий неъматини асраб авайлашни фарзандларимизга ҳам  ўргатмоғимиз лозим бўлади. Албатта бу бурчимиз эканлигини ҳар доим ёдда тутмоқлигимиз шартдир. Бутун дунёда тинчлигини, хотиржамлигини йўқотган инсонлар, гўёки нурафшон ёруғлигини йўқотган зимистонга ўхшайдики, на еганларида на ичганларида ва на ҳаёт тарзларида халоват бор. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ватанимиз тинч осмонимиз мусаффо.
Буюк роббимизнинг Қуръони аъзимушшаънда шундай марҳамати борки:”Иймон келтириб солиҳ амал қилувчи кишиларнинг хайрли ишлари ва савобларини асло зое қилмагаймиз”.(Каҳф 30-оят)
Мазкур ояти карима боисидан барчамизни тинчлик, бирдамлик ва биродарлик йўлида қилиётгаётган амалларимизга Аллоҳ таоло ажру азим ато этсин.
Бутун дунёда тинчлик осойишталик барқарор бўлишини насиб этсин! Омин.


Р.И.Райхонов
Қарши шаҳар “Қиличбек Қўрғонча “жомеъ
масжиди имом-хатиби