Маънавий тахдид
5184
11-07-2021, 18:48
2 633
Ўқиш режими
+
-
Маънавий тахдид
Таракиётнинг хозирги боскичида инсон ва жамият маънавий оламини мухофаза килиш энг долзарб муаммога айланди. Маънавий тахдид: мазмун ва мохият
Маънавий тахдид турли шакл ва куринишларда тарихан мавжуд булиб, у мутафаккирлар ва давлат арбобларининг диккатини мудом тортиб келган Хар кандай мафкуравий, гоявий ва информацион хуружлар маънавий тахдид хисобланади.Бинобарин, маънавият бу инсонниингкалбан улгайиши ва рухан покланиши буладиган булса, бу жараёнда унинг маънавий карашлари шаклланади. Хар кандай мавкуравий, гоявий ва информацион хуружлар эса унинг ана шу маънавий карашларини издан чикаради. Бу эса уларнинг маънавий тахдид сифатида намоён булишини курсатади.
Маънавий тахдид узга хавф – хатарлардан фаркли уларок, ёвуз ниятли кишилар томонидан максадли равишда юзага келтирилади. Бу ёвуз максадда куйидагилар кузланади: 1.Инсон онгини гоявий бузиш; 2.Миллий ва диний кадриятларга рахна солиш; муайян халк, миллат ёки давлатни узгаларга карам килиш; булар натижасида мумай даромад куриш.
Бугунги кунда маънавий тахдид маъносига турлича ёндашувлар юзага келмокда.Баъзи холларда «маънавиятга тахдид» иборасини куллашни таклиф килишади. Бу масалага эътибор алохида ёндашувни талаб этади. Сабаби, бу ерда тахдид сузи предметга ёки маълум бир миллий-маънавий кадриятлар меъёрларига нисбатан айтилаётганга ухшайди. Бизнингча эса, «маънавий тахдид» ибораси конкрет ва асл негизга эга. Чунки бу иборада инсон онги, ички олами, фикри, дунёкараши ва ахлокий тушунчаларини айнатиш маъноси мавжуд. Айримлар эса маънавий тахдидни бир миллат ёки жамиятга хуруж, деб тушунмокда. Аслида эса маънавий тахдидни кенг маънода- бутун инсониятга хуруж деб тушуниш уринлидир.
Биз маънавий тахдидни бугунги кунда эрксевар халклар учун куринмас бомба сифатида тасааввур килишимиз ва унга доир хар бир ёндашувни урганишимиз хамда бахолаб боришимиз лозим.Бундай ёндашув муаммони тугри ва аник идрок этишга олиб келади.
Маънавий тахдиднинг тарихий куринишлари сероб. Уларнинг умумий руйхатини куйидагича курсатиш мумкин:
- эътикодни бузиш;
- мутаассиблик;
- хурфикрлиликни бузиш;
- инкивизация;
- узга халкларни камситиш;
- муайян маданият шаклини мутлок деб билиш;
- эркин фикрни чеклаш;
- репрессия ва х.к
Абу Наср Фаробий маънавий тахдиднинг бир куриниши сифатида жохилликни курсатади. Унга кура, жохиллик – нодонлик ва аклсизлик хосиласи булиб, у охир- окибатда кудратли мамлакатларни йук килиб юборади.Унга карши курашишнинг йули фозиллик, яъни жисмоний ва маънавий жихатдан комилликка интилишдир. Шу тарика жохиллик бартараф килиниб, фозил (фазилатли) жамиятга эришиш мумкин.
Маълум буладики, маънавий тахдидларнинг тарихий шакл ва куринишлари махсус урганишни хамда улардан хулосалар чикаришни такозо этади.
Маънавий тахдиднинг замонавий куринишлари
Маънавий тахдидларнинг тарихан шаклланиб келган куринишлари бугунги кунда хам турли шаклларда мавжудлиги кишини ташвишга солади. Масалан, мутаассиблик, нафс балосига берилиш, муайян халк маданиятини камситиш, шовинизм,гегимонликка интилиш, ахлоксизлик кабилар шулар жумласидандир. Уларнинг орасида мафкуравий, гоявий ва информацион шакллари айникса кенг куламда намоён булмокда. Бизнинг назаримизда, маънавий тахдидларнинг замонавий куринишлари жуда хавлидир. Чунки у тарихий тажрибага замонавий технологияни кушмокда. Бунга диккат килиш кишини сергаклантиради.
Жахон молиявий – иктисодий инкирози шароитида маънавий тахдидлар инсоният бирлигига рахна солиш эхтимоли бор. Чунки купгина давлатларда уз манфаатини уйлаш билан чекланиш иллати юзага келмокда. Бундай шароитда ёвуз максадли кимсалар маънавиф тахдидлардан усталик билан фойдаланиши мумкин.
Кези келганда айтиш лозимки, маънавий тахдидларнинг энг замонавий хунук куринишларидан бири демократияни никоб килиш шаклида намоён булмокда. Бунда муайян давлатда демократик тамойилларга риоя килинмаётгани рукач килинади ва натижада шу давлат миллий тараккиёт йулидан чалгитилади.
Шундай килиб, маънавий тахдид муаммосини мамлакатлар ва халклар хаётига дахлдор масала сифатида урганиш, тахлил килиш ва бахолаш долзарб масалалардан бир булиб турибди. Бу ишда хамжихатлик ва якдиллик кутилган натижани бериши аник.
М. Мукаррамов
Косон туман имом хатиби