1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ижтимоий соҳада ислоҳотлар – аҳолига ғамхўрликнинг юксак ифодаси

17-07-2021, 10:32 28 Ўқиш режими + -
Ижтимоий соҳада ислоҳотлар – аҳолига ғамхўрликнинг юксак ифодаси

Барчамиз гувоҳки, Малакатимизнинг ижтимоий соҳасида  самарали ислоҳотлар амалга оширлмоқда.  Авваламбор бу ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида бир қатор Президент қарорлари қабул қилинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бўлаётган ислоҳотлар аҳолига юксак ғамхўрликнинг ифодасидир.
Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда долзарб бўлган “Пандемия оқибатларини юмшатиш ва бартараф этиш учун давлат томонидан жами 82 триллион сўмлик комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, Инқирозга қарши жамғарма ташкил этилиб, коронавирусга қарши курашиш, аҳоли ва корхоналарни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирларга бюджетдан 16 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Шунингдек, давлат корхоналарига ва 500 мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти ҳамда қарийб 8 миллион фуқарога жами 66 триллион сўмлик солиқ имтиёзлари, кредит муддатларини узайтириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ёрдамлар берилди.” 
Ҳаёт — ҳамиша ҳаракатда. Уни бир зум тўхтатиб туриш ёки тарих ғилдирагини орқага айлантиришнинг асло иложи йўқ. Жамият доимо олдинга интилаверар экан, у билан бирга онг ҳам тинимсиз ўзгариб бораверади. Лекнн ҳеч бир замон онгни бир тузумдан батамом воз кечиб, иккинчисига ўтиш давридагидек ўзгартиришга муҳтож бўлмайди.
Демак, ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, ривожланиши, бунёдкорлик ишлари билан фаол шуғулланиши, умрни унумли ўтказиши, турмуш мазмунининг бойишига эришишдан иборат.
Демак, хулоса қилишимиз мумкинки, ижтимоий ҳимоя иборасини, умуман олганда, саховат эгаларининг муҳтожларга қайишуви деб тушуниш мумкин. Бу қатъият — умуминсоний қадриятлардан бири. Бу қатъият — муқаддас ислом динининг ҳам ўзак масалаларидан бири ҳисобланади. 

Н. Маннонов,
Қарши туман “Қуйи Бешкент” масжиди имоми