1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сохта салафийлар-бузғунчи тўда

17-07-2021, 09:46 11 Ўқиш режими + -
     Сохта салафийлар-бузғунчи тўда

Сохта салафийлар ўзларини ислоҳотчи деб атайдилар. 
 Хўш, Сохта салафийлар кимлар?
“Салаф” сўзи араб тилида “олдин ўтган”, “аввал яшаган” деган маънони беради. Истилоҳий маъноси эса Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва у кишидан кейин тахминан уч юз йил яшаб Ислом динига хизмат кўрсатган олимлар — салафи солиҳинлар тушунилади. Охирги пайтларда салафи солиҳларга эргашишни ниқоб қилиб Исломий жамиятларга Исломнинг илк даврига қайтишни тарғиб қилувчи мутаассиб сохта салафий оқимлар кўп кузатилмоқда.
Бу оқим вакиллари ўзлари учун 1263 – 1328 йилда яшаган Ибн Таймиянинг фикр ва қарашларини мослаштириб оладилар. Ибн Таймия ҳам ўз навбатида кескин ҳаракатлари туфайли тўрт марта зиндонга ташланган. Ўзи яшаган давр олимлари томонидан кўп танқид остига олинган.
Ибн Таймиянинг фикрига кўра асрлар ўтиши билан Ислом динига турли бидъат ва хурофотлар кирган, уларни тозалаш зарур, бунинг учун “давлатни шариатсиз бошқарган ҳукмдорга жиҳод эълон қилиш керак” деган ғояни илгари сурган. Бу эса кейинги асрларда радикал сиёсий оқимларнинг пайдо бўлишига катта замин яратган.
Кейинги пайтларда ўзларни ислом динининг ислоҳотчилари деб атайдиган сохта салафийлар бузғунчиликни ўзларига касб қилиб, жамият орасида турли хил ихтилофларни чиқармоқдалар. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, мўмин-мусулмонларнинг ўртасида бузғунчилик қиладиган тўдалардан сақланайлик. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ йўлда бардавом қилсин!

Б. Холмуродов,
Қарши туман бош имом хатиби