1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Огоҳлик ва ҳушёрлик – ҳар қачонгидан кўра муҳимроқдир

19-07-2021, 13:55 11 Ўқиш режими + -
Огоҳлик ва ҳушёрлик – ҳар қачонгидан кўра муҳимроқдир 

Ўзбекистон тарихан қисқа даврда, истиқлол йилларида ўз кучи ва салоҳиятига таянган ҳолда муқаддас қадриятлари, тили ва динини қайта тиклаб, мустақил тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб   бораётган ҳур ва эркин юртга айланди.   Кези келганда таъкидлаш жоизки, бу ютуқлар ўз-ўзидан, осонлик билан қўлга киритилмаган. Халқимизга хос бўлган сабр-бардош, келажакка қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикр бўлиб яшаш, тинчлик-тотувликни асраб-авайлаш, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш каби фазилатлар ва албатта, давлатимиз раҳбарлари ва ҳукуматимизнинг оқилона сиёсати сабабли ўтиш даврининг баланд-пастликларини енга олдик. Буни унутмаслигимиз, аҳолига ҳам эслатиб туришимиз, ёш ўғил-қизларга тушунтира билишимиз лозим. Токи одамлар бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш, огоҳлик, ҳушёрлик ҳар қачонгидан кўра муҳимлигини англаб етсинлар. Тинчлик, эзгуликни ўзида мужассам этган муқаддас Ислом динини пок сақлаш, ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмату бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, динимизнинг асл моҳиятини ёш авлодга тўғри тушунтириш, Ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Шунингдек, Ислом динини ниқоб қилиб, ғаразли мақсадларига эришишга уринаётган кимсаларнинг асл қиёфасини фош этиш, уларнинг ботил ғояларига қарши маърифат билан курашмоқ ҳам шу юртда яшаётган ҳар бир онгли фуқаронинг бурчидир. Зеро муҳтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Ислом маданиятини қандай эканлигини, тараққиётини умуман ёшларимизни тарбиясига, уни кўрсатиб, инонтириб, ишонтириб, ҳаётида амал, елкасида маъсулият ва жавобгарлик қўймоқчимиз, бу албатта миллий тикланиш ва ўзимизни англашдир”  деб  айтган сўзларини эсга оладиган бўлсак, ҳар биримизнинг елкамизда маъсулият ва жавобгарлик борлигини ҳис қилиб, ислом дини маданияти қандай эканлигини, тараққиётини ёшларимиз онгига сингдириб борсак, келажакда ёшлар бизданда яхшироқ ва теранроқ англаб етадиган бўлади. Ҳозирги кунда ёшлар онгини заҳарлашга уринаётган бир қанча гурҳлар мавжудлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Жумладан “Ҳизбут-таҳрир” диний сиёсий ташкилотининг жамиятимизга, айниқса ёшларимизни йўлдан уриш ва уларни ўзларининг пуч ғояларига мафтун қилишлари ҳозир ҳам учраб турибди. Ҳозирги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали жуда кўплаб экстремистик оқимларга тегишли сайтлар борлиги ва интернет фойдаланувчилар, айниқса ёшларимиз уларнинг сайтларига билиб-билмай кириб ҳар-хил марузаларни эшитиб туришларини олдини олишлик бизу-сизнинг вазифамиз эканлигини унутмайлик. Фарзандларимиз ким билан ва қайси сайтга кириб кимларнинг марузаларини эшитиши, кимлар билан ижтимоий тармоқларда ёзишаётгани билан қизиқиб, уларни назорат қилиб туриш мақсадга мувофиқ бўлади, ҳамда уларга тўғри йўлни кўрсатган бўламиз. Яратган бизларни ва фарзандларимизни ўз паноҳида асрасин.
 
М.Мукаррамов, 

Косон тумани бош имом-хатиби