1442 йил 18 Зулҳижжа | 2021 йил 27 июль, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
04:00
Sunrise
05:34
Dhuhr
12:43
Asr
17:45
Maghrib
19:53
Isha
21:26


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Қорнида боласи бор ҳайвонни қурбонлик қилса бўладими?

19-07-2021, 15:59 13 Ўқиш режими + -
Қорнида боласи бор ҳайвонни қурбонлик қилса бўладими?

Қурбонликка мол олгунча, ҳайвоннинг қорнида боласи борми, йўқлигига эътибор бериш лозим. Агар молнинг қорнида боласи бўлса ва у қурбонлик қилинадиган бўлса, унинг қорнидаги боласи зое бўлади. Айниқса, туғишга яқин молни сўйиш макруҳдир.
 “Ҳомиладор ҳайвон қурбонликка ярайдими? Ҳомиладор ҳайвон қурбонлик қилишдан аввал туғса, ҳукми қандай бўлади?” деган саволга Ўзбекистон мусулмонлар идораси Фатво ҳайъати томонидан берилган жавобда шундай дейилади: “ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.  Ҳомиладор ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз, чунки мазҳабимизда ҳомила қурбонликдан ман қилувчи нуқсонлардан, деб эътиборга олинмайди.Туғишга яқинлашиб қолган ҳайвонни сўйиш макруҳдир, чунки бунда унинг қорнидаги боласини зое қилиш бор. (Аллома Ибн Нужайм, “Баҳрур роиқ” китоби).  Ҳомиладор ҳайвонларни қурбонлик учун ҳам, гўшт учун ҳам сўйиш яхши эмас. Лекин ундай ҳайвонларни қурбонлик қилинса, дуруст бўлади. Қурбонлик қилинишидан аввал туққан ҳайвоннинг боласи онаси билан сўйилади ва эгаси ҳайвон боласи гўштини емайди, камбағалларга беради. Агар еса қийматини садақа қилади. Яна бир йўли ҳайвон боласини сўймасдан ўзи ёки қиймати садақа қилинади. (Аллома Ибн Обидин, “Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам”.
Аллоҳ таоло қилаётган қурбонликларимизни қабул айласин!

Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими