1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар –аҳолига ғамхўрликнинг юксак ифодаси

27-07-2021, 09:55 61 Ўқиш режими + -
Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар –аҳолига ғамхўрликнинг юксак ифодаси
Ижтимоий соҳа ривожи бошқаларига қараганда ҳам аҳолининг эркин ва фаровон яшаши учун энг муҳим жараён ҳисобланади. Чунки у инсон учун энг зарурий бўлган, унинг еб-ичиши, яхши яшаши, таълим ва тарбияси билан боғлиқ бўлган ҳолатдир. Бу нарсага ислом динида ҳам биринчи даражали эҳтиёж сифатида қаралиб, унда олиб бориладиган ислоҳотларга катта эътибор берилади ва ҳар бир кишини ўз қўл остидагиларга масъуллигини, уларга ғамхўр бўлиши зарурлигини таъкидлайди. Мисол учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Огоҳ бўлинг, ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан сўраласиз.  Инсонларга раҳбар бўлган амир ўз бошқаруви остидагилардан сўралади. Киши ўз аҳли оиласига бошлиқ бўлиб, улар ҳақида сўралади...”.Ушбу ҳадиси шариф ҳар бир кишини масъулиятли, қўл остидагиларга нисбатан ғамхўр ва меҳрибон бўлишга чорлайди. Агар ҳар бир киши ўз ишини тўғри бажарса, қўл остидагиларга жавобгар эканлигини ҳис қилиб яшаса давлат тез ривожланади, халқ фаровон яшайди.
Бугунги кунда ижтимоий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам айнан ушбу юрт фуқороларининг бахтли ва фаровон яшашликлари учун қилинаётган ишлар сирасидандир. Бунинг амалий тасдиғи сифатида Ўзбекистон Президенти бошчилигида 2017 йил 7 феврал куни 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тасдиқланганлигини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ушбу дастурга киритилган йўналишлардан бири ҳам айнан ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари деб номланади. Бу йўналишда асосан аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, арзон уй-жойлар барпо етиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш кабилар ҳамда йўл, қурулиш, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги ислоҳотлар кўзда тутилган. Ушбу жараёнга бугун бевосита ўзимиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Жумладан, охирги уч йил мобайнида таълим тизимининг ўзида сезиларли даражада ишлар қилинди, мактабларнинг моддий-техник базаси яхшиланиб, 150 дан ортиқ янги мактаблар қурилди, ўқитувчиларнинг маоши бир неча барварга оширилди. Чиндан ҳам таълим ва тарбия миллатнинг келажагини белгилаб берадиган, кишини олий мақсадларга олиб борадиган асосий омилдир. Шу боисдан ҳам бу масалага катта эътибор қаратилиб, кўпгина ислоҳотлар олиб борилмоқда. Зеро, Қуръони каримда биладиганларнинг билмайдиганлардан афзал эканлиги ҳақида қуйидаги мазмундаги оят келади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт”.
Бундан ташқари Президент қарори асосида аҳолининг кам таъминланган қатлами учун кўплаб арзон ва қулай уй-жойлар барпо қилинди. Инсон учун яхши яшаш жойининг бўлиши унинг энг зарурий эҳтиёжларидан   ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шарифда инсоннинг яшаши учун кенг маскан бўлиши унинг бахтлилигидан эканлиги таъкидланади: “Тўртта нарса саодатдандир: солиҳа аёл, кенг маскан, яхши қўшни, ёқимли улов”. 
Шунингдек, диний соҳада ҳам аҳоли манфаатидан келиб чиқиб бир қанча ўзгаришлар амалга оширилди, янги диний таълим муассасалари ва диний марказлар барпо қилинди ҳамда улар ҳузурида ўқув курслари ташкил этилди. Шулар жумласидан, Тошкент шаҳрида ташкил қилинган Ислом свилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Шеробод туманида Абу Исо Муҳаммад Термизий маркази, Қарши туманида Абул Муин Насафий мажмуаси, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқаларни айтиб ўтиш мумкин бўлади. Бу борада тиббий соҳада ҳам анчагина ишлар қилинди, бепул тиббий ҳизматлар ташкил этилди. Пандемия шароитида аҳоли соғлиғини сақлаш учун давлат буджетидан жуда катта миқдорда маблағ ажратилди. Ҳаттоки фуқороларни давлат ҳисобидан вирусга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда.Ушбу қилинаётган ислоҳотлар натижаси ўлароқ халқ ҳукумат учун эмас, балки, ҳукумат халқ учун ишлайдиган бўлди, аҳолига хизмат қиладиган қабулхоналар ташкил қилинди.   Мана шу ислоҳотларнинг барчаси фуқароларга қилинаётган ғамхўрликларнинг ёрқин намунасидир. 


Эсонқулов Абдурашид,
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Белибойли ота” жоме масжиди имом хатиби