1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Мўминнинг ойнаси нима?

27-07-2021, 19:30 53 Ўқиш режими + -
Мўминнинг ойнаси нима? 

Албатта, бир мўмин-мусулмондан мўъминнинг ойнаси нима., деб сўралса, у ҳеч ўйлаб ўтирмасдан Мўминнинг ойнаси поклик деб жавоб беради. Унинг бундай жавоб беришига сабаб жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) қуйидаги ҳадисларига мувофиқ келади. 
 Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:“Поклик мўминнинг ойнасидир” (Имом Бухорий ривояти).
Масалан, ҳар куни эрталаб инсон уйқудан турганда вужудидаги сочлари тўзиган, бетартиб ҳолатда бўлади. Инсон ойнада ўзини кўриб, ўзини тўғрилайди.  Инсон  ўзини  тартибга солишда ойнага қараса, ўзи учун ойна сифатида ўзининг  поклигига, озодалигига назар солиши лозим.  Чунки  поклик, озодалик инсоннинг ойнасидир.  
Аллоҳ таоло покдир, у покликни яхши кўради. Ва у яратган махлуқларини поклик сари интиладиган қилиб қўйди. Аллоҳ таоло инсонга дин бериб, уни илоҳий буйруқлар билан покланишга чақирди. Инсон пок-озода бўлмас экан, унинг дуоси ҳам, ибодати ҳам қабул бўлмайди. Шу туфайли инсон поклик мартабасига кўтарилади. 
Мўминнинг поклиги энг аввало уни соғлом, баркамол инсон бўлиши учун манфаат етказади. Поклик туфайли инсон ўз соғлигини мустаҳкамлайди ва руҳий роҳатга эриштиради.  Инсоннинг поклиги унинг умрини узун, ризқини кенг, меҳнат фаолиятининг унумли бўлишига сабабчи бўлади.


Р. Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими