1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Нодонлик нима?

27-07-2021, 19:32 56 Ўқиш режими + -
Нодонлик нима?

Инсоннинг жоҳил, илм-фаросатдан йироқ, бетадбирлик ҳолати нодонлик дейилади. Нодонликнинг акси фаросатлилик, илмлилик, тадбирлиликдир. Инсон зеҳнининг ўткирлиги, бир нарсани тез англаб олиши унинг фаросатли эканлигидан дарак беради. Фаросат икки хил бўлади. Бири қандайдир илҳом таъсирида вужудга келади. Иккинчиси эса турли хил хулқ-атворларни ўрганиш натижасида юзага келади. Нодон эса бу икки хил фаросатдан бебаҳра кишидир. Фаросатли киши ҳар нарсанинг   қадри-қимматига етади. Нодон эса ўзини ҳам, ўзгани ҳам, бошқа нарсаларни ҳам қадрини билмайди.  Инсоннинг қадри унинг фаросати билан ошса, унинг қадри ундаги нодонлик туфайли ерга урилади. 
Донишмандлар нодонлик табиблар тузатаолмайдиган касаллик дейишади.  Исо пайғамбар бир кишини кўриб,  ундан шошиб узоқроқ кетмоқчи бўлдилар. У киши Исо пайғамбар орқасидан эргашиб, саволга тутди. У: « Кўр кўзларни, кар қулоқларни очадиган сенмисан?»  деб сўради.   Исо (а.с.): « Ҳа» деб жавоб берадилар. Яна у одам: « Дуо қилиб ўликни тирилтирган сен эмасми?»деди. Исо (а.с.):«Ҳа, ўша менман» деб жавоб берадилар. У киши: «Тупроқдан тирик қуш чиқарган сен эмасми?» дебди. Исо (а.с.):«Ҳа,  ўша менман» жавоб берибди. У киши яна: « Ўша сен экансан, нима учун шошилаяпсан, ё бировдан қочаяпсанми?» деб сўрабди. Исо (а.с.): «  Кўр кўзларни, кар қулоқларни очдим. Худонинг изни билан ўликни тирилтирдим, аммо ахмоқни тузатаолмадим. Мен нодондан қочаяпман, ортимдан эргашиб келишдан тўхта, мен ўзимни қутқарай» дедилар. 
Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига: « Эй ўғлим, нодон одамнинг ташқи томони қанчалик чиройли бўлмасин, ундан эҳтиёт бўл. Зеро, нодоннинг чиройли бўлиши унинг ёмон феълини   кеткизмайди. Доим соғлом ва нодонликдан узоқ бўлай десанг қуйидагиларни бажар.  1. Кундузи кўп ухлама; 2. Кечаси оз ухла; 3. Пешобни кўп ушлама; 4. Кечаси кўп сув ичма; 5. Бўкканча овқат ема; 6. Оч қолмасанг дастурхон атрофида ўтирма; 7. Озгина овқатга қаноат қил. 8. Бировни кўриб фикр қил, бировни кўриб шукр қил» дедилади. 
Нодон кишининг қуйидаги аломати бўлади:
  1. Дўст билан душманни ажратмайди;
  2. Яхши билан ёмонни билмайди;
  3. Тўғри келган кишига ичидагини айтиб, сирини бўлар-бўлмасга ошкор қилади;
  4. Фойдасиз гапни ўрнисиз жойда гапиради;
  5. Бўлар-бўлмасга аччиқланиб, ўрни бўлмаган жойда ғазабланади;
  6. Ўринсиз жойда  вақти, мол-дунё. маблағини сарфлайди;
  7. Тўғри келган одамга ишонади.  
Хулоса қилиб айтганда, инсон илмсизлик, жоҳиллик макони бўлган нодонликдан қутулиб, фаросатли, илмли бўлиши ўзи ва жамият учун фойдалидир. Инсон ўз илми, фаросати ва яхши амаллари билан икки дунё саодатига эришади.  
 
Р.Акбаров,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг 
Қашқадарё вилоятидаг и вакиллик ходими