1443 йил 19 Рабиъул аввал | 2021 йил 25 октябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:42
Sunrise
06:56
Dhuhr
12:21
Asr
16:04
Maghrib
17:45
Isha
18:59


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ота-онага эҳтиром!

27-07-2021, 19:36 46 Ўқиш режими + -
Ота-онага эҳтиром!

    Ислом дини инсоннинг тўғри йўлдан адашиб кетмаслиги учун ҳар бир ишда ўз кўрсатмаларини бериб боради. Шу жумладан, ота-она ҳақларини фарзандлар зиммасига юклаб, уларга доимо ҳурматда бўлишга буюради. Қуръони каримнинг кўплаб ояти карималарида ота-онага яхшилик қилиш уларнинг розиликларини топишга амр қилинади. Ота-онага зинҳор озор бермаслик ва уларнинг феълларию инжиқликларини малол олмасликка чақиради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади:       
     “Роббингиз, унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этади. (Эй инсон!) Агар уларнинг  бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уфф” дема ва жеркима!  Уларга доимо ёқимли сўз айт” (Исро сурасининг 23 ояти)
      Мазкур оятда Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейинроқ  ота-онага яхшилик қилиш таъкидланмоқда. Бу ҳолда ўз навбатида Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканлигини билдиради. Пайғамбаримиз С.А.В ҳам кўплаб ҳадисларда ота-онага яхшилик қилиш, уларнинг хизматларини қилиб дуоларини олишга чақирганлар. Жумладан: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий С.А.В дан “Амалларнинг қайси бири афзал?”, - деб сўрадим. “Вақтида ўқилган намоз”, - дедилар. “Кейин қайси?”, - дедим. “Ота-онага   яхшилик қилиш”  дедилар. (Имом Бухорий ва имоми Муслим ривоят қилган). 
      Ота-онага яхшилик қилган фарзанднинг умри зиёда ва ризқи мўл-кўл бўлиши ҳақида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ С.А.В шундай дейдилар: яъни, “Кимнинг умри узун ва ризқи кенг бўлиши хурсанд қилса,   ота-онасига яхшилик қилсин ва силайи раҳм қилсин”, - дедилар” 
      Ота-онасига яхшилик қилган фарзандларга жаннат эшиклариочилиши ҳақида қуйидаги ҳадис келган. “ Яъни, Расулуллоҳ С.А.В: Қайси бир  мусулмоннинг ота-онаси бўлса, уларга яхшилик қилиб тонг оттирган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаннатнинг икки эшигини очади” , - деганлар. (Имом Абу Довуд ва Имом ибн Можа ривоят қилганлар. 
      Аллоҳ таоло ўзинг розилиги ва ғазабини ота-онанинг розилиги ва ғазабига боғлаб қўйган. Яъни САВ айтадилар: “Раббининг розилиги ота (она)нинг розилигида, Раббнинг ғазаби ота(она)нинг ғазабидадир. (Имоми Термизий ривоят қилган).
     Суюкли Пайғамбаримиз С.А.В ота-онадан етим қолган бўлсалар ҳам, эмизган оналарига юксак эҳтиром кўрсатганлар. Ибн Саъднинг “Табоқат” китобида ёзилишича Пайғамбаримиз С.А.В Хадича онамизга уйланиб,   Маккада яшаб турганларида   ёнларга Ҳалимаи Саъдия келиб: “Қаҳатчилик туфайли  яшаш жуда ҳам қийинлашиб кетди, қирғоқчиликдан ҳайвонлар қирилиб кетмоқда” деб айтдилар. Шунда Расулуллоҳ С.А.В Хадича онамиз билан маслаҳатлашиб унгу 40 та қўй ва 1 та туя бердилар.  
    Ҳатто бир куни Ҳалимаи Саъдия Пайғамбаримиз С.А.В ёнларига келганида ўрниларидан туриб “Онажон!, Онажон!” деб икки марта ҳурмат кўрсатганлар. Ридоларини ерга солиб унга ўтқазганлари ҳам нақл қилинган. Халимаи Саъдия розиллрҳу анҳо Мадинадаги Бақиъ қабристонига дафн қилинган. 
    Муҳтарам ота-оналар фарзандларинг камоли уларнинг чин инсон бўлиб улғайишлари, таълим тарбия олишлари касб-у ҳунар ўрганишлари йўлда жонларини ва молларини, куч ғайратларини сарф этишади. Фарзандларга келган бало-қазоларга кўксиларини қалқон қилишади. Аммо айрим ёшларимиз ота-оналарга қўпол муомалада бўлиб дилларни ранжитиб ўзининг ёмон хулқи билан эл орасида шарманда қиладиган кексайган чоғларда парваришлаш ўрнига қаровсиз ташлаб қўядиган ёки қариялар уйига жўнатадиган нобакор фарзандалар учраб туриши сир эмас. Бу борада Росулуллоҳ С.А.В марҳамат қиладилар. Яни: “Ота (она)ларингиизни ҳурматлаб яхшилик қилинглар шунда фарзандларингиз ҳам яхшилик қилишадию иффатли бўлинглар шунда аёлингиз ҳам иффатли бўлишади.” (Имоми Ҳоким ривояти.) 
     Доно халқимизда шундай нақл бор: “Нимани эксанг, шуни ўрасан!. “Ота рози Худо рози” каби ажойиб ҳикматлар бор. Ҳар бир эркак ва аёл бу ҳикматлардан хулоса чиқариб олиши ва хато қилган бўлса уларнинг кўнглини топиб узр сўраш озорни кўтариш пайида бўлиш даркор. яна Абу Муса Аш шарий розияллоҳу анҳу айтадилар яманлик киши ўз онасинини елкасига кўтарган ҳолда кабатуллоҳни тавоф эттириб юрганларини кўрдилар. У одам тинмай қуйидаги байтни айтар эди.
Онайи зорим учун бўйнини эккан туяман
Туя минган онам ҳорисада, мен хоримассман. 
Бу байтни ўқир экан ҳалиги киши Абдулла ибн Умар Розиёллоҳуга қараб: “Эй Абдуллоҳ, мана шу хизматим билан онамнинг ҳақини адо қилдимми?” деб сўради. Ва  у киши “Йўқ, бу хизматинг онангни сен туфайли битта оҳ тортганига ҳам тенг келмайди” дедилар. 
    Тобеинлардан бири Муҳаммад ибн  Мункадир рахматуллоху алайхи ҳар куни оналаринг оёқларига ётар, ва “Эй, онажон юзимни оёқларингиз билан босиб ўтинг. Ва менинг юзлаимни дўзахдан қутқаринг”, дер экан. 
     Ота-она вафотларидан кейин ҳам фарзандлар ўз зиммаларидаги вазифаларини адо этишлар лозим. Яни Абу Усайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расуллулоҳ С.А.В хузурларида эдик. Буну Салама қабиласидан бир киши келиб “Ё Аллоҳнинг Расули мен учун ота-онам дунёдан кейин ҳам қиладиган яхшилик қолдими” деб сўради. “Ҳа уларнинг ҳақларига дуо қилиш, истиғфор айтиш аҳдларини бажариш ота-она орқали қариндош бўлганларга сийлайи рахим қилиш. Ва дўстларини ҳурмат қилиш. (Имоми абу довуд ривоят қилган ҳадис). Яна бир ҳадисда “Отангни дўстлари билан алоқани сақла акс ҳолда аллоҳ тооло юзингни нурини ўчириб қўяди”. Имоми аҳмад   ибн Ҳамбал рахматуллоҳ алай ота онага яхшилик қилиш гунохи кабиралар учун кафоротдир деган. 
   Фарзанд ота-она розилигини олиш учун қуйидаги амалларни бажариши тавсия этилади. 
  • Аввало, барча ишларда ота-онадан маслаҳат олиш;
  • Ота-онанинг насиҳатларини жону дили билан қабул қилиш;
  • Гаплашганда мулойим, ёқимли сўзлар билан муомала қилиш;
  • Бирор хизмат буюрсалар, “лаббай”, деб уни бажариш;
  • Ўзига хуш кўрган нарсаларни уларга ҳам раво кўриш;
  • Уларнинг олдида баланд овозда гапирмаслик;
  • Уларга “уф” ёки “уҳ” демаслик;
  • Ота-онадан олдин таомга қўл узатмаслик;
  • Ота-она кириб келганда ўрнидан туриш ва улардан олдин ўтирмаслик;
  • Ота-она олдида оёқларни чўзмаслик, ёнбошламаслик;
  • Улардан юқорида ўтирмаслик;
  • Ота-она дам олаётганда уларни безовта қилмаслик, олдиларига рухсатсиз кирмаслик;
  • Ота-онанинг кўнгилларини топиб, розилигини олиш;
  • Ота-онанин озиқ овқати, кийим кечаги ва соғлигидан ўз вақтида хабар олиш;
  • Дуо қилганда ота-онасининг ҳақларига дуо қилиш.                             
        Яъни пайғамбаримиз С.А.В хузурига бир киши келиб “Эй Аллоҳнинг Расули одамлар ичида менинг чиройли муомалама энг ҳақли киши ким?” деб сўради. “Онанг” дедилар. У зот “Кейин ким” деб сўради “Онанг” дедилар. Учинчи маротаба ҳам сўрадилар “Онанг” дедилар ундан кейин ким дедилар “Отанг” дедилар. Муттафақин алай 

Бадихон Баратов  
Чироқчи туман Уймовут ота жоме масжиди 
имом хатиби