З И Н О Г У Н О Ҳ И К А Б И Р А
5282
29-07-2021, 19:28
966
Ўқиш режими
+
-
З И Н О Г У Н О Ҳ И К А Б И Р А
Зино арабча сўз бўлиб, (бузуқлик фахш, зинокорлик) деганидир. Ислом ақидаси бўйича эркак ва аёлнинг шарьий никоҳсиз жинсий алоқада бўлиши зино дейилади. Зино исломда қаттиқ қораланадиган гуноҳлардан ҳисобланади. Шариатда зино учун юз дарра уришдан тортиб то ўлгунига қадар тошбурон қилиш жазосигача белгиланган. Лекин жазога ҳукм қилиш учун зино билан айбланувчиларнинг ўзлари иқрор бўлиши ёки тўртта ишончли гувоҳнинг гувоҳлик бериши шарт қилинган. Акс холда диний манбааларда айтилишича, арзимаган сабаблар билан инсоннинг обрўсини тўкилиши иғвогар, бўхтончиларга қўл келиши мумкин. Юз дарра уришга хукм этилган зино қилувчи (зинокор) эр ва аёл аввал уйланмаган, турмуш қурмаган бўлиши керак. Аммо, уйланган турмуш қурган бўлса уларни ўлгунча тошбўрон қилиш белгиланган. Шунинг учун Аллоҳ таоло бандаларини зинога яқинлашишдан ва зинога сабаб бўладиган ишлардан қайтариб шундай дейди: “Зинога яқинлашманглар! Чунки бу бузуқликдир ва энг ёмон йўлдир”. ( Исро сураси 32 оят )
Расулуллоҳ с.а.в айтадилар “Агар киши зино қилса, иймон унданг чиқади ва унга соябон каби бўлади. Агар (зинодан) бош тортса, иймон унга қайтади”. (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривояти). Абу Ҳурайра р.адан ривоят қилади: “Уч тоифа одамга қиёмат кунида Аллоҳ таоло гапирмайди, уларни (гуноҳлардан) покламайди, уларга назар ҳам солмайди ва уларга аламли азоб бўлур. (Улар) зинокор қария ёлғончи подшоҳ ва камбағал мутаккибир” (Имом Муслим, Имом Насоий ривояти).
Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз с.а.в туш кўрдилар, У зотнинг олдиларига Жаброил ва Мийкоил алайҳиссаломлар келишди. Набий с.а.в айтадилар “йўлга тушдик ва тандирга ўхшаш нарса олдига келдик. Ундан шовқин сўрон эшитилиб турарди. Қарасак унинг ичида ялонғоч эркак ва аёллар бор экан. Уларга тагларидан олов келиб тураркан. Олов келганда қичқирар эдилар. Тандирга ўхшаган бино ичидаги яланғоч эркак ва аёллар, зинокор эркак аёллардир. Зинокорлар қиёматга қадар мазкур азобга гирифтор бўлурлар”.
Пайғамбар с.а.в марҳамат қилдилар: “6 та нарсани кафиллигини беринглар менга, мен сизларга жаннатни кафиллигини бераман” дедилар.- Гапирсанглар рост гапиринглар
- Ваьда берсанглар бажаринглар
- Сизга бир омонат берилса омонатга хиёнат қилманглар
- Фаржларингни зинодан сақланглар
- Кўзларингни номаҳрамлардан тийинглар
- Қўлларингизни гуноҳдан тийинглар: дедилар (Имом Аҳмад ривояти).
Яна бир ҳадисда Пайғамбар с.а.в “Ким икки жағи орасидаги ва икки оёғи орасидаги гўштга кафил бўлса ўша умматимни жаннатга киришга кафил бўламан” дедилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло барчаларимизни аҳилдларимиз ва фарзандларимизни зино ва фаҳш ишлардлан ўзи сақласин.
А.Низомов
Шаҳрисабз шаҳар Хазрати имом жоме масжиди имом хатиби