Қўша қаришликнинг сири...
5283
29-07-2021, 19:30
357
Ўқиш режими
+
-
Қўша қаришликнинг сири...
Маълумки, бир никоҳ тўйини вужудга келиши, иккита бир-бирига номаҳрам ва аксарият ҳолатда бегона бўлган қиз билан йигитни мустақил бир ҳалол оила қилиб, жамиятга қўшиш учун тўртта одамни камида йигирма – йигирма беш йил умри керак бўлар экан.
Бу тўртта одам -албатта келин-куёвни ота-онаси. Ҳар бир ота-онанинг дунёдаги энг катта орзу –ҳавасларидан бири, фарзандини камолини кўришлик, уни келин бўлганини, куёв бўлганини ва албатта бахтини кўришликдир. Ўз ўрнида келин ёки куёв бўлишлик ҳам улуғ бир неъматдир. Демак, оила деб аталмиш улуғ неъматни бир умр қадрига етиб яшаш ва унинг шукрини қилиш ҳар бир инсон учун лозим ва лобиддур.
Зероки, Аллоҳ таоло ўзини каломида шундай марҳамат қилади: “Унинг аломатларидан ( яна бири) - сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта , бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир.” (Рум сураси 21-оят).
Аслида никоҳгача ёши катта инсонлар ўзларига муносиб келин ёки куёв қидиришади. Ниҳоят ўз “тенгиларини” топишгач уларни никоҳлаб қўйишади.
Никоҳ инсон ҳаётидаги энг муҳим бурилишдир. Сабаби иккита алоҳида яшаган инсон ҳаёти никоҳдан кейин бирлашади. Эндиги асосий мақсад шу оилани мустаҳкамлигини таъминлаш, доимий ва албатта бир умр қўша қариб, бахтли бўлишига ҳаракат қилишдир.
Бир оила тоом маънода бахтиёр бўлиши учун нафақат ота-оналар, балки ёш келин- куёвларнинг ҳам жуда катта ўзларини муносиб ўринлари бор.
Бизнинг табаррук боболаримиз, момоларимизнинг қўша қариб, пиру –бадавлат бўлиб юришларининг асосий сабабларидан бири, уларнинг ҳар қайсилари ўз вазифаларини жуда яхши билиб, оилада эрнинг асосий взифалари нималардан иборат эканлигини куёвлар жуда яхши билиб, уни ўз вақтида бажариб қўйишлари, ёки ўз навбатида аёллар ҳам вазифаларини қойилмақом қилиб адо этганликлари қўша қаришликнинг асосий омили бўлиб хизмат қилган.
Бундан ташқари ўзаро муносабат ҳам ниҳоятда таҳсинга сазовор бўлган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳис салом шундай марҳмамт қиладиларки:
Сизларнинг энг яхшиларингиз, хотинларингизга яхшиларингиздир...
Ҳадисдан кўриниб турибдики ер киши энг аввал ўз аҳли билан ниҳоятда чиройли муомалада бўлишлиги шарт экан. Ўз навбатида хотин ҳам ўз эрини ҳурматини жуда юқори ўринда қўйиб, ўнинг хизматини мамнуният билан адо этиши шарт экан. Афсуслар бўлсинким, ҳозирда баъзи ёш келинларимиз ўз эрларини отини айтиб, палончи ака.. деб мурожаат қилишяпди. Бу эса на шариятга, на миллий қадриятга, на мантиққа тўғри келмайдиган иш.
Биринчидан узрсиз эрни отини айтиб чақиришлик шариятда макруҳ саналади.
Иккинчидан эр ҳеч қачон ака бўлиши мумкин эмас . Ҳаётда бунақа одобсизликлардан жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. Ҳозирда кўпгина оилаларнинг эрта ажрим бўлиб, жамиятга тирик етимларнинг кўпайиб кетаётганлигининг асосий сабабларидан бири ҳам айнан ўзаро ҳурмат-иззатни йўқлигидан десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари биз ёш келин ва куёвларимизга қайнона –қайнотанинг ўрни ҳам ўз ота-онасининг ўрнидан паст эмаслигини уқтириб қўйишим шарт бўлади.
Уларнинг дуоси ҳам худди ота-онанинг дуоси каби муқаддас эканлигини ёшларимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармасликлари керак. Халқимизда бир ажойиб гап бор: Нима эксанг-шуни ўрасан. Шу ўринда бахтиёр оила бўлишликнинг баъзи бир қоидаларини келтириб ўтамиз:
1-Аёл киши эри ишга ёки бирор юмуш билан кўчага чиқаётганда ёки уйга қайтганда табассум ва очиқюзли бўлиш.
2-Эр ҳам ўз навбатида хотининг оғир ишларига кўмаклашиш.
3-Бир-бирларига ҳадялар бериб туриш.
4-эр-хотин ўзаро гаплашиб ўтирганда телефон билан машғул бўлмаслик.
5-Эр ғазабланганда хотин жим туриш, ёки хотинни бирор нарсада асаби чиқиб турганда эр муроса қилиш.
Азамат ака идора, [29.07.21 19:17]
6-Вақти-вақти билан бир-бировларига тили ёки ҳатти –ҳаракатлари билан ўз муҳаббатларини изҳор қилиб туриш.
7- Энг муҳими бир-бировларини айбини кечириб яшаш.
Мазкур қоидаларга амал қилиб, икки дунё бахтини қўлга киритиш барчамизга насиб этсин..
Шуҳратхон ХОФИЗОВ,
Шаҳрисабз шаҳар “Тўрабой охун” масжиди имом-хатиби