КИБР ВA МAНМAНЛИК
5284
30-07-2021, 09:55
1 704
Ўқиш режими
+
-
КИБР ВA МAНМAНЛИК
Ҳар бир мўмин-мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири кибр ва манманликдир. Кибр ва манманлик бир бирига яқин ва ўхшаш салбий сифатлардир. "Кибр", ва "такаббур" сўзлари луғатда "катталик" маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига ега шахсга нисбатан ишлатилади. Расулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатни: "Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақийр санашдир", деб таърифлаганлар.
Имом Ғаззолий Кибрни: "У, ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқанинг қадридан устун қўйиш", деб таърифлаган. Иҳъёу улумид-дийн" асарида кибрнинг бадбахтлик калити экани қуйидагича баён қилинади: "Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаъси кибр ва ғафлатдадир. Имом Заҳабий ва Бошқа уламолар кибр гуноҳи кабийра еканини таъкидлаганлар. Aллоҳ таоло "Бақара" сурасида: "Эсла, фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар!" деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди", деган (34-оят). Қаранг! Мутакаббирлик иблисни куфрга ва Aллоҳ таолонинг лаънатига олиб борди. Aбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди", - дедилар".
"Эй, Aллоҳнинг Расули! Киши кийими гўзал бўлишини, пояфзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?" - деди бир одам."Aлбатта, Aллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севадир. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақийр санашдир", - дедилар".Кибрнинг зарарлари ҳақида айтадиган бўлсак;
1. Кибр Aллоҳ таолонинг ғазабига олиб борувчи йўлдир.
Демак, Aллоҳ таолонинг ғазабидан қўрқиб, раҳматидан умид қилган банда кибрланмайди.
2. Кибр нафснинг пасткашлиги ва юзтубан кетганлиги аломатидир.
Нафсининг қули бўлган киши, нафси нимани хохласа қилади, кибрланишни хохласа кибрланади. Нафсини жиловлаган, нафсини ўзига қул қилган киши кибрланмайди.
3. Кибр Aллоҳ таолодан ва одамлардан узоқ бўлишга сабабдир. Aллоҳ таолога яқин бўлай, одамлар билан бирга бўлай деган киши кибрланмайди.
4. Кибр дўзах азобига дучор қилади. Дўзахнинг азобига дучор бўлишдан, дўзах азобидан қўрққан, кибрланиш дўзахга сабаб эканлигини билган бандаси кибрланмайди.
5. Кибр ҳалокатга етакловчи ва умрнинг баракасини кетказувчи омилдир. Ҳар хил бало офатлардан қўрққан ва сақланган киши кибрланишдан сақланиш керак.
6. Кибр ўз эгасини Aллоҳ таолонинг тоатидан узоқлаштиради. Aллоҳ таолонинг тоатидан узоқлашишни хохламаган, Aллоҳ таолодан тоат ибодатда қоим, бардавом қил деб сўрайдиган банда, кибрланмайди.
7. Кибр ўз эгасини Aллоҳ таолонинг раҳматидан қувади.
Aллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бандаси, соғлом қалбни касаллантириб қўядиган қалб хасталикларидан бўган кибр ва манманликдан сақланади ва кибрланмайди, манманлик ҳам қилмайди. Ҳар бир мутакаббир Aллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким кибрга лойиқ эмаслигини яхши англаб этин. Кибр қилган банда Aллоҳ таолонинг наздида ёмон кўринишини унутмасин. Ўзидаги кибрни тавозуъ ила даволаш пайидан бўлсин. О. Бекмирзаев,
Қарши тумани "Мирмирон" жоме масжиди имом хатиби