Шукроналик барака калити
5291
31-07-2021, 19:21
531
Ўқиш режими
+
-
Шукроналик барака калити
Юртимиз мустақилликга эришгандан сўнг миллий қадрятларимиз ва диний соҳаларда ҳам катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Ўтган олим-у алломаларимизни бебаҳо асарларни ўзимизни она тилимизга таржима қилиб кутубхонларимиз хукмига ҳавола қилиниб китобхонлармизга етиб келиши, диёримиздаги тинчлик, осойишталик, юртимиз истиқлоли сабабидандур.
Барчамизга маълумки, XXI аср тараққиёт ва юксалиш асри бўлди. Бугунги кунда оммовий ахборот воситалари орқали оламда рўй бераётган ходисаларни жонли кўриш, кузатиш имконига эга бўлдик. Интернет тармоғи орқали ҳар қандай маълумотларни хох у диний бўлсин - хох дунёвий бир зумда олишга муяссар бўлдик. Агар ушбу маълумотлардан оқилона фойдаланадиган бўлсак айни муддао бўлур эди.
Лекин минг афсуслар бўлсинки, шоли курмаксиз бўлмайди деганларидек баъзи ёшлармиз хориж давлатларига Россия давлатларига чиқиб у ерларга ҳар хил оқимларга қўшилиб қолиш ҳоллари рўй бериб туриши ачинарли ҳолдир. Бу ҳақда Оллоҳ таола Қуръони каримда хабар берадики, “Эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қилмангиз, оллохдан қўрқингиз албатта оллох азоби қаттиқ зотдир” (Моида сураси 2 оят). Ушбу ояти каримада кўриниб турибдики, албатта инсонларни бир-бирларига хамиша яхшилик қилишга буюраяпди. Энди баъзи ёшларимиз интернет тармоғи орқали ҳар хил ёт ғояларга эргашиб, савоб иш қилаяпмиз деб гуноҳ ишларга қўл уришлари инсон қалбини ларзага келтиради. Буни оқибатида жиноят кўчасига кириб қолиши бу ачинарли ҳолдир. Ёши бир жойга бориб қолган ота ёки она болам қачон жазони ижро этиш муассасасидан келар экан деб эшикга кўз тикиб қараб кутиб ётиши эса бунданда ачинарли ҳолдир. Хуш бунга нима сабаб ? Энди яна ўша интернет тармоғи сабабдир. Ота она олдида мен Россияга бориб ишлаб келаман деб кетаётган фарзандга ота ёки она “эй болам қўлингдан қандай иш келади?” деб сўрамасдан ўзга юртга жўнатиб юборишни ўзи нодонликдир. Ўзга юртга бориб қолган қўлига на ҳунари, на бир касби-кори бор фарзанд ишлаш учун ўзини боқиш учун, пул топиш учун ҳар нарсага рози бўлади. Ана шундай ҳолатга ўшандай манқурт кучлар таъсирига тушиб қолади. Ўз мақсади йўлида хеч нарсадан тап-тортмаётган ақидапараст кимсалар ёшларимизга бошланғич диний сабоқлар ўргатиб, у ердаги масжидларга олиб бориб, сўнгра ўзларини нотўғри ақидаларини ўргатишга ҳаракат қилишади. Интернет саҳифаларида оят ва хадисларни нотўғри талқин қилинган манбаларни олишиб ёшларимизни ватанга, юртга миллатга, ота-онага хоин ва разил қилиб онгини захарлашга уринади. Шундай ёшларимизга бизни ота-боболаримиз мард, танти, жасур инсонлар эканлигини айтиб ўтгимиз келади. Мамлакатимизда барча жабҳаларда туб ўзгаришлар бўлгани каби динимиз ривожи учун ҳам бир қанча ибратли ва хайирли ишлар амалга оширилмоқда шу йилнинг 15 июн кунида Мухтарам Президентимизни диний соха ходимлари билан бўлган учрашуви ҳам бунга яққол мисол бўла олади.
Мухтарам Президентимиз ўз нутқларида Самарқанд вилояти Имом Бухорий мажмуасида хадисшунослик олий мактабининг очилиши Мир-араб олий мадрасасини ташкил этилиши ва шу билан бир қаторда бир қанча ақида, тасаввуф мактабларини ташкил этилиши бу юртимиз мўмин-мусулмонлари ва ёшларимиз учун катта имконият эшикларини очиб берди десак муболаға қилмаган бўламиз. Юртимиздаги ушбу имкониятлар Мухтарам Президентимизни сиз-у биз азизларга катта ғамхўрликларидир. Энди шундай ёшларимиз хорижда юриб инсонларни бир-бирига нисбаттан душманчиликга, адоватга, жахолатга бошлайдиган, интернет сайтларини эмас балки ўзимизни юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган “muslim.uz”, “ziyo.uz”, “minbar.uz”, вилоятимиздаги “nasaf ziyo.uz” расмий сайтларига мурожаат этиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб изласалар мақсадга мувофиқ бўларди. Шу ўринда Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаламдан ривоят қилинган бир хадисни унутмайлик. “Икки энг азиз неъмат бордирки, кўплар буни қадрига етишмайди, булар саломатлик ва тинчлик хотиржамликдир” деганлар. Ушбу хадисдан ҳам кўриниб турибдики, тинчлик тан-сиҳатлик неъмати улуғ неъматлардан экан барчамиз буни ўз вақтида қадрига етиб ёшларимизни, фарзандларимизни ҳар хил акидапараст кимсаларни қўлига қўғирчоқ бўлиб қолишларига асло йўл қўймаслигимиз керак. Бу борада Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаламдан ўзларининг муборак хадисларида ҳар бирингиз қўл остингиздаги кишиларга масъулдирсиз деганлар. Ушбу хадисдан ҳам ота-оналаримиз ўз фарзандига масъул эканлигини асло унутмайлик.
Қачонки хар биримиз ўзимиз масъул бўлган жойда, оила, махалла, корхона ёки ташкилотда огох ва хушёр бўлиб қўл остидагиларимиз хакида қайғуриб фидойлик билан мехнат қилсақ, фарзандларимизни нотўғри оқимлардан асрай билсак, ёвуз кучлар остона хатлаб бизга тахдид қилолмайди. Бy хакда Мухтарам Юртбошимиз айтганидек “Ўз болангни ўзинг асра” деганларидек фарзандларимиз олдида хар бир ота-она масъул эканлигини унутмаслигимиз керак.
А.Ганжиев
Ғузор туман бош имом хатиби