Мавъизалар намозхонларга манзур бўлмоқда
5303
3-08-2021, 19:08
292
Ўқиш режими
+
-
Уламоларимиз намозхонларнинг маърифатини, маънавиятини янада юксалтириб, уларга кўтаринки руҳ бағишлаши эса фикримизнинг яққол тасдиғидир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим домла Иномов Қарши шаҳридаги “Араловул” жоме масжидида пешин намозини адо этгандан сўнг мўмин-мусулмонларга амри маъруф қилиб бердилар.
Маъруза давомида шукроналик, юртимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, бемазҳабсизликдан эҳтиёт бўлиш ва бошқа мавзуларда қилинган мавъизалар намозхонларга манзур бўлди.
Суҳбат якунида масжид аҳлининг саволларига жавоб берилиб, Ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.


ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати.