1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

“Фазли” жоме масжидида файзли ташриф

7-08-2021, 20:05 435 Ўқиш режими + -


Жорий йилнинг 7 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов пешин намозида Касби туманидаги "Фазли" жоме масжидига ташриф буюрдилар. 

Ташриф аввалида XV-XVI асрларга тегишли бўлган Фазли қабристонида бўлиб, қишлоқ ободлиги, туман ва вилоят тараққиёти қолаверса, юртимиз тинчлиги ва равнақи йўлида меҳнат қилиб ўтган марҳумларимиз ҳаққига Қуръон ўқиб дуо қилдилар.

Шундан сўнг "Фазли" жоме масжидига ташриф буюдилар. Масжиддаги  намозхонлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг чекка қишлоқдаги илк қадамларидан хурсанд бўлиб, қувонч билан кутиб олдилар. Масжидда пешин намозини адо этиб, қишлоқ аҳли билан дилдан суҳбат қилдилар. 

Суҳбат аввалида Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган хайрли ишлар ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг истиқболли режалари ҳақида гапирдилар. 

Суҳбат давомида тинч ва осуда юртда яшаб, ҳалол меҳнат қилиб, обод масжидда ибодат қилинаётган экан, албатта буни кўпдан-кўп шукрини қилишимиз кераклигини таъкидладилар. Самимий тилак ва мазмунли суҳбатдан мамнун бўлган намозхонлар юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва диний-маърифий соҳага қаратилаётган катта эътибордан рози эканликлари ва фарзандларини ватанпарвар, халқсевар ва динига муҳаббатли қилиб тарбиялашда яна ҳам катта эътибор қаратиб, астойдил ҳаракат қилишларини айтдилар.

Ташриф якунида хайрли тилак ва дуолар қилинди. Намозхонлар бундай самимий ташрифларни ташкил қилганлардан миннатдор эканликларини ва бундан кейин ҳам уламоларимиз ташрифларини кутиб қолишларини айтдилар.  








Азамат Усмонов, 

Касби туманидаги "Фазли" жоме масжиди имом-хатиби