Эҳсон-эзгу амал
5360
12-08-2021, 11:34
282
Ўқиш режими
+
-
“Эҳсон” сўзи луғатда “яхшилик қилиш,эзгулик кўрсатиш маъноларини англатиб,бировга бирор неъматни бериш ва фазлу-карам кўрсатиш тушунилади. Эҳсоннинг бир неча турлари бор: Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга эргашиш ҳам – эҳсон, бировни кечириш ҳам – эҳсон,бошига келган мусибат ва озорларга сабр қилиш ҳам – эҳсон, ҳатто бировга яхши муомала қилиш ҳам – эҳсон.
Эҳсон қилиш инсонлар ўртасида меҳр ва мурувват, оқибат ришталарини боғлашга, ўзаро ҳурмат ва тотувлик ҳисларинингортишига хизмат қилади.
Инсон эҳсон қилиб туриш билан ўз нафсини бахилликдан сақлайди. Бу ҳақда
Қуръони каримда: “Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлай олса,бас,айнан ўшалар иқболлидирлар” дейилади. (“Тағобун” сураси,16-оят).
Бирор кишига эҳсон қилсангиз бундан дилингиз равшан тортади,руҳий хотиржамлик юзага келади, бошқаларга фойдангиз текканлигидан хурсанд бўласиз.
Эҳсон олган киши ҳам эътибордан четда эмаслигидан, кўрсатилган яхшиликдан севинади, дилида сизга муҳаббат пайдо бўлади, агар сизга душманлиги, адовати бўлса унутади. Шу тариқа жамиятда кишилар ўртасида тотувлик,ҳурмат – эҳтиром пайдо бўлади, душманчилик барҳам топади,осайишталик ва фароғат барқарор бўлади. Энг асосийси,кимга яхшилик қилсангиз, Аллоҳ таола ҳаммасини билиб туради,эҳсонни ўзингизга бир неча баробар қилиб қайтаради.
Б Холмуродов,
Қарши туман бош имом-хатиби