1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий Абу Муин Насафий зиёратгоҳида

14-08-2021, 19:43 407 Ўқиш режими + -
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази бош илмий ходими доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий 14 август куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази мутахассислари ҳамроҳлигида Абу Муин Насафий зиёратгоҳига  ташриф буюрди. Абу Муин Насафий қабрлари зиёрат қилиниб, Қуръони карим оятларидан тиловат қилинди ва ушбу заминдан ўтган улуғ алломалар, буюк олимлар, фазилатли уламоларнинг руҳи покларига бахшида этилди.
Ташриф давомида Юртбошимиз ташаббуси ва кўрсатмаларига асосан ташкил этилган кутубхонада бўлиб, Абул Муин Насафийнинг Ислом динимизнинг софлигини сақлаш йўлидаги хизматлари жуда катта эканлиги, Ёшларни турли диний-сиёсий оқимларнинг бузғунчи ғояларидан асраш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда Абул-Муин Насафий илмий-маънавий мероси муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.




 
Қашқадарё вилояти вакиллиги матбуот хизмати