1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Фазилатли муфтий ҳазратлари сўнги манзилга кузатилди (Фотолавҳа)

16-08-2021, 17:54 93 Ўқиш режими + -
Кеча, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратлари фоний дунёдан боқий дунёга рихлат этганлари ҳақида қайғули хабар берган эдик.
Бугун, 16 август, душанба куни Муфтий ҳазратларининг жаноза намозлари ва таъзия маросимлари Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи “Эшони Темирхон Тўра” (аввалги “Орлот” масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтди.
Муфтий ҳазратларини сўнги манзилга кузатиш маросимида таниқли уламолар, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари, ҳазратимизнинг қавму қариндошлари, дўсту биродарлари, шогирд ва мухлислари, бутун Ўзбекистоннинг турли жойларидан ҳамюртларимиз, хориждаги ватандошлар ва мўмин-мусулмонлардан иборат 10 мингдан ортиқ жамоат иштирок этди.
Ҳазратимиз таваллуд топган қишлоқларидаги “Эшони Темирхон Тўра” жоме масжидида пешин намозидан сўнг таниқли уламолар, муфтий ҳазратнинг шогирдлари у кишининг ҳаёти ва фаолияти, динимиз ривожига қўшган ҳиссалари, инсоний фазилатлари ва ҳақида ибратли маъруза қилдилар. Сўнг жаноза намозини муфтий ҳазратларининг (ўғли, шогирди) ўқиди.
Шунингдек, Республикамизнинг барча масжидларида пешин намозидан кейин муфтий ҳазратлари ҳақига Хатми Қуръонлар бағишланди, муборак Қуръон оятлари тиловот қилинди, минг-минглаб мўмин-мусулмонлар Ҳақ таолодан кўзларида ёш, дилларида ўтинч билан дуои-хайрлар қилдилар.
Аллоҳ таоло муфтий ҳазратларининг дини мубинимиз йўлидаги беқиёс хизматлари, илм-маърифат, зиё таратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!