1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Ёшлар тарбияси-муҳим вазифа

19-08-2021, 12:34 483 Ўқиш режими + -
Ёшларнинг илмли, одобли ва чиройлик ҳулқли бўлмоғи аввало ёшларимизни ўзларидан кўра тарбиячиларига керакдир. Чунки фарзандлар ота-она ва бобо-бувиларга омонат қилиб берилгандир. Ҳадиси шарифда: “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар” дейилган.(Имом Муслим ривояти)
Халқимизда “Донагидан мағзи ширин” деб ўзини фарзандидан кўра невараларини кўпроқ яхши кўришади. Ҳадиси шарифдаги “Одоб беринглар” хитоби умумийдир. Нафақат ота-она балки бобо-момолар ҳамда тарбиячи ва устозларни ҳам қамраб олади. Чунки битта одоб-аҳлоқлик ва таълим-тарбия кўрган етук инсон бутун халқи ва жамиятига катта манфаат келтиради.
Тарбия ҳақида Имом Ғаззолийнинг “Иҳёу улумуд дин” китобида бундай дейилади. “Бола - ота-она қўлидаги омонат. Унинг қалби турли нақш ва расмлардан ҳоли. Қандай нақш солинса, қабул қилади, нимага мойил қилинса, (шунга) мойил бўлаверади. Агар яхшиликка ундалса ва ўргатилса, саодатли бўлади. Ота-онаси ҳамда одоб, таълим-тарбия берган устозлар унинг савобига шерик бўлади. Агар ёмонликка ундалса, ҳалок бўлади.” Таълим – тарбияни муҳим эканига беписанд бўлаётган кишилар огоҳ бўлингки сиз ... ўйламоқдасиз.  
Гўё кўпчиликнинг фарзанд тарбияси банд бўлишига ортиқча вақти йўқ эмиш. Ваҳоланки, тарбия масалалари билан ортиқча вақтда эмас, ҳар дақиқада шуғулланиш даркор. Зеро, бугун илм-фан ва таълим изчил ривожланиб бораётган бир даврда хеч шак-шубхасиз тарбия таълим соҳасида олиб борилиши шартдир. Қолаверса, ҳар бир педагог, тарбиячи муаллим ва устознинг таълим беришдан мақсади – келажаги порлоқ, Ватан ва эл юрт равнақига хизмат қиладиган етук кадрларни тарбиялаш бўлар экан, бундай таълим-тарбия ўз самарасини бермай қолмайди.
“Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида: “Агар биз бу масалада хушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқотсак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга  йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан тарихий хотирамиздан айрилиб, охир – оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”. Марҳум биринчи Президентимизни айтган фикрларини доимо ёдда сақлашимиз керак. 
Доимо ёшлар тарбиясидаинсоният учун намуна бўлган Пайҳамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан мисоллар келтириб ибрат олишини ўргатмоғимиз даркор.
Расулуллоҳ (саллолоҳу алайҳи васаллам) сафарларидан бирида қўй сўйиб таом ҳозирлашга буюрдилар. Шунда бир киши “Мен қўйни сўяман”деди. Бирови “Мен терисини ажратаман” деди, яна бирлари “”Мен таом пишираман” деди. Расулуллоҳ (саллолоҳу алайҳи васаллам): “Мен ўтин териб келаман” дедилар. Улар: “Сиз қўяверинг, ўзимиз кифоя қиламиз” дейишди. “Кифоя қилишингизни биламан, лекин сизлардан ажралиб туришни истамайман. Зеро, Аллоҳ таоло бандасини шериклари ичида ажралиб, кўзга ташланиб туришни ёқтирмайди”дедилар. Сўнг туриб, ўтин териб келдилар.
Мана шу сингари ҳадиси шарифларда зикр қилинган одобга доир масалаларни фарзандларимиз қалбига сингдириш билан жамиятда тенглик  вужудга келади. 
Баъзи ўринларда “Бир ишчига минг бошчи” деган нотўғри фикрлар мутлақо Набавий ҳулқни зидди эканини ёшларимизга тушунтиришимиз керак. Чиройли таълим – тарбия ва одоб – аҳлоқли қилиб тарбиялаш  ота-оналарнинг бурчидир. Бу ҳақда Пайҳамбаримиз (с.а.в): “Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди.” деганлар (Имом Термизий ривояти)
Демак, ота-она ва ёшлар тарбиясига масъул бўлган шахслар ёш авлодни ростгўйлик, вадасига вафо, омонатдорлик, каттага ҳурмат, кичикка иззат, ўзгаларга меҳр-оқибатли юўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратиши динимиз талабидир. 
Аллоҳ таоло юртимизда яшаётганёшларимизни юксак билимли, мақталадиган тарбияли ва ҳамма ҳавас қиладиган бўлиб вояга етишига муваффақ айлаб, Ватан равнақи, ҳалқи манфаати ва эътиқоди соф миллат бўлишини насиб этсин.
 
Абдумуталлаб Самиев,
Шахрисабз шаҳар “Оиша она” 
жоме масжид имом-хатиби