1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Оила – муқаддас даргоҳ

18-08-2021, 22:09 599 Ўқиш режими + -
Аллоҳга беадад шукурлар бўлсинки юртимиз тинч ва тотув, осмонимиз мусаффо. Кундан кунга яхшилик ва тараққиёт вужудага келмоқда. Давлатимиз ўз фуқоролари тинч ва тоув бекамикўс, ҳар қандай мамлакат фуқароларидан кам бўлмаган ҳолда яшашлари учун инсон манфаатларини кўзлаган ҳолда янги қонун ва фармонлар жорий этмоқда. 
Биз яшаб турган жамият жуда мустаҳкам билимли, тадбиркор, узоқни кўра биладиган, салоҳиятли ва соғлом бўлишлиги учун барча соҳаларда янгиликлар ва ҳар-хил тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Хўш жамият ўзи нимадан ташкил топган? Жамият оилалардан ташкил топган. Оила илимли, соғлом ақилли доно бўлса жамият шунча мустаҳкам бўлади.
Бугунги кунда айрим оилаларни арзимаган сабаблар билан ажрашиб кетишлиги ачинарли ҳолат. Оила бу муқаддас даргоҳ. Бу даргоҳда инсоннинг келажаги, ғурури, ор - номуси, зурриётлари ва авлоди дунёга келади. Инсон борки ўзидан кейин номи ўчмаслиги учун, авлоди давом этиши учун кексайганда суянчиқ бўладиган, бемор бўлганида эса парвариш қиладиган, халқ орасида кўзини қувончи бўладиган фарзандларга ва уни оқ ювиб оқ тарайдиган аҳли оиласига, ҳатто вафот этганида уни дафн қилиб чироғини ёқиб орқасидан тиловатлар қилдириб, эҳсонлар қилиб, отамни раҳматинга олгин деб дуолар қилиб турадиган фарзандларга муҳтож бўлади. Ҳар қандай нарсани топишни ундан роҳатланишни иложи бор. Лекин дунёда ҳар қандай лаззат фарзанд ёки набира ўрнини боса олмайди. Халқимизда бир нақл бор “ Мевадан мағзи ширин”,  демак набира фарзандданда суюклироқ бўлар экан. Шундай суюкли фарзандларни, бахтли ҳаётни, кексайганликдан ташқари ўлгандан кейин ҳам уни манфаати йўлида хизмат қиладиган фарзандларни вақтинчалик майишат ёки куч-қувватнинг борида, ҳали ёшман, ҳамма нарса қўлимдан келади деб ўз бахтига ўзи чанг солиб алданиб, қоқилиб- сурилиб юрган кимсаларни борлиги сир эмас. 
Оиланинг мустаҳкамлиги учун фарзандларни етим бўлиб қолмаслиги ота ва она меҳрига зор бўлиб бировни еганига, бировни ичганига, бировни кийганига ҳавас қилиб отасини ёки онасини меҳрига зор бўлиб отасини ёки онасини қийнаганлигига гувоҳ бўлиб қийналиб юрган фарзандлар тақдири нима бўлади? Ахир фарзанд юракнинг ёғидан бўлади. Ўз юрак  ёғидан бўлган фарзандни ташлаб қўйиб вақтинчалик ҳою-ҳавасга берилиб, осонларда учиб юрган ота- оналар ухлаб ётган ғафлат уйқусидан уйғониб ўз фарзандларига ва аҳли аёлига эгалик қилиши лозим. Чунки дунёга келган фарзанднинг айби йўқ. Барча айб дунёқараши паст, илмсиз, ақли заиф ота ёки онада эканлиги яққол намоён бўлиб турибди. 
Оила қуришда биз бошқа миллат вакилларидан эмас балки ота боболаримиздан ибрат олсак яхши бўлади. Ота боболаримиз уйида электр чироғи, ичимлик сув қувури, пултли ойнаи жаҳон, диван-кресло, мадонна чойнак, мадонна гилам, инсонни бошдан оёқ кўрсатадиган кўзгу, тўрт фаслда тўлиқ кийиладиган кийим кечак; сотовой телефон, dаеwоо русумли машина, табиий газ, цементланган йўлаклар, чой қайнатадиган тефал ёки дазмол қилгичлар, ҳатто уйида хизмат қиладиган оқсочида  бўлмаган. Уларда виждон, сабру тоқат, садоқат, фаросат, одоб, ҳаё, илм, сопол чойнак, сандал, лойдан бўлган кулба, тўрт фаслга етадиган иккита кийими бўлган. Лекин улар жуда тотув ва бахтли яшаган. Ҳатто бирор фарзанди урушда ёки бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этса акасининг аёлини укасига никоҳлаб берган, фарзандлари бўлса қабул қилиб, уларга оталик вазифасини бажарган. Акасини етими хору зор бўлмасин, бировга қул ёки гап сўз бўлмасин, қийналмасин бизни оримиз деб тул ёки бева аёлни кўчага ирғитиб юбормаган. 
  Ажралаётган оила кимнингдир акасини ёки укасини ёки опасини ёки синглисини ундан нари борса жиянларининг оиласи бўлиши мумкин. Жигарларини оиласини бузилиб кетишини кўра била туриб бепарво юрган кишилар бир бор ўйлаб кўрсалар жуда яхши иш бўлар эди.

 
Абдуғани  БОЗОРОВ,
“Хожа Бухорий ” ислом билим
юрти тафсир фани ўқитувчиси