1448 йил 08 Жумодус соний | 2026 йил 18 ноябрь, Чоршанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:05
Sunrise
07:22
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:21
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Туркманистон муфтийси: Усмонхон Темурхон ўғли илмини дин йўлига бахшида этган инсон эди...

19-08-2021, 07:32 180 Ўқиш режими + -
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Қардош ўзбек халқининг таниқли вакили, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темурхон ўғли Алимовнинг оғир ҳасталикдан сўнг вафоти муносабати билан Туркманистоннинг барча диндорлари номидан Ўзбекистоннинг барча диндорлари ва марҳумнинг оила аъзолари, якинларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Илмини, билимини дин йўлига бахшида этган Усмонхон Темурхон ўғлининг хотирасига таъзия кунларида амал қилаётган ибодатларингиз, дуоларингиз Қудрати кучли Буюк Аллоҳ даргоҳида кабул бўлсин!
Қудрати кучли Буюк Аллоҳ таоло Усмонхон Темурхон ўғлининг охиратларини обод этиб, жойларини жаннатда қилсин!
Олижаноб инсоний фазилатлари билан қардош ўзбек халқининг катта обру ҳурматига муносиб бўлган Усмонхон Темурхон ўғли тўғрисидаги унитилмас хотиралар бизнинг калбларимизда мангу яшайди!

Туркманистон мусулмонлари идораси раиси,
Муфтий Ялқоб ҳожи ХОЖАГУЛИЕВ ҳазратлари