“Қуръон ТВ”- маърифий онлайн телеканали Қашқадарёда
5404
23-08-2021, 17:12
381
Ўқиш режими
+
-
“Қуръон ТВ”- маърифий онлайн телеканали Қашқадарёда
Маълумки, “Қуръон ТВ”- маърифий онлайн телеканали томонидан уюштирилаётган “Қуръон нури томон...” кўрсатувининг 14-сони 22 август куни Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтди. Кўрсатув “Қуръон карим” тиовати билан бошланди. Бу тиловатни Қарши шаҳар “Кўкгумбаз” масжиди муаззини Яҳёхон қори Аҳмедов қилиб берди. “Қуръон ТВ”- маърифий онлайн телеканалининг“Қуръон нури томон...” кўрсатувида Қашқадарё вилоятидаги имом домла ва устозлардан Аҳмаджон Бойқобилов, Махтумқули Тошқулов, Фазлиддинхон Мухторов, Абдувадудхон домла Усмонов, Ғулом домла Бойқобиловлар иштирок этиб, улар томонидан “Одоб-ахлоқ- юксак фазилат”, “Силаи раҳм”, “Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг аҳли оиласига масъул”, “Қўшничилик одоблари”, “Илм олишнинг фазилати” деган мавзуъларда маърузалар қилинди. Кўрсатувда “Қуръони Карим” қориларидан Акбархон қори Асқаров, Яҳёхон Аҳмедов, Яҳёхон қори Мансуров, Абусаид қори Валиев, Маҳмуд қори Аҳмедов, Саидмуҳаммадхон қори Муҳибуллаев, Иззатулло қори Танқулов, Айюбхон Неъматов, Маҳмуд Али қори Аҳмедов иштирок этиб, ўзларининг гўзал қироатлари ва нашидалари билан “Қуръон ТВ” маърифий онлайн телеканал мухлисларини хурсанд қилишди.
“Қуръони карим” тиловати, нашидалар, мазмунли маърузалар учун “Қуръон ТВ”- маърифий онлайн телеканали ходимларига ва кўрсатувни тайёрлашда ёрдам кўрсатган барча кишиларга ўзимизнинг миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аллоҳ таоло мана шундай телекўрсатувларни бардавом қилиб, барчамизни Ўзининг китоби фазлидан баҳраманд қилсин!
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллик ходими