Итоатда нажот бор
5406
23-08-2021, 17:17
204
Ўқиш режими
+
-
Итоатда нажот бор
Инсон бу дунёда умргузаронлик қилар экан ўз ҳаётида итоатга катта ўрин бериши лозим. Итоат натижасида инсон барча яхшиликларни қўлга киритади. Инсон ёмонликдан қайтиб, яхшиликка буюрилган қонун ва ишларга итоат қилиши лозим. Инсонннинг бу дунёдаги эришган барча ютуқ ва муваффақиятлари итоат туфайлидир. Ва аксинча эса инсоннинг бахтсизлиги, муваффақиятсизлиги унинг итоатсизлигидадир.
Тарих китобларини варақлаганда бунга мисолларни кўп топиш мумкин. Мана масалан, Нуҳ пайғамбар замонида юз берган “ Тўфон” ҳам итоатсизлик эвазига келгандир.
Нуҳ (а.с.)нинг исмлари шокир эди. Кўп наҳва(йиғи) тортганлари учун Нуҳ деб аталдилар. Нуҳ (а.с.) кўп йиллар йўлдан адашган кимсаларни тўғри йўлга чорлади аммо улар унинг чорловига қулоқ солмадилар. Бу ҳақда “Қуръони карим”да Нуҳ пайғамбар номидан: “ Эй қавмим, албатта мен сизларга юборилган очиқ огоҳлантирувчиман. Аллоҳга ибодат қилнглар ва ундан қўрқинглар ҳамда менга итоат қилинглар” дейилади. (Нуҳ сураси. 2-3-оятлар).
Маълумки,ўтган замонларда одамлар яхшиликка эмас, кўпроқ ёмонликка бирлашганлар. Ўша замонда одамлар ёш фарзандларини ҳам Нуҳ (а.с.) нинг чорловига қулоқ солмасликка ундадилар. Адашган кишилардан бири ёш фарзандини Нуҳ (а.с.) турган жойга олиб келди. У фарзандига: “Мана бу чол бизларни кўп йиллардан бери бизни қилаётган ишларимиздан қайтаришга ҳаракат қилади. Биз унинг чорловига қулоқ солмаймиз, уни тошбўрон қиламиз. Қачонки вақт-соат ўтиб сизларга ҳам у насиҳат қилишни бошласа, унинг наиҳатига қулоқ солманглар” деди. Отасидан бу сўзларни эшитган фарзанд: “ Ота сизлар бу одамнинг насиҳатига қулоқ солмас экансизлар, бизлар ҳам унга қулоқ солмаймиз. Аммо сизлар бу одамни қилган насиҳатини олмасдан уни тошбўрон қилар экансизлар. У тошлар орасига кўмилиб қолар экан. Мен ўйлаймаки, бу аҳволда у бизларнинг давримизгача етиб бориши даргумон. Яхшиси менга бир тош бер, мен уни ҳозир тош билан урай” деди. Отаси тошни олиб ўғлига берди. У ўғил тошни отди. Отилган тош учли эди, у Нуҳ (а.с.)нинг икки қошларининг орасига бориб қадалди. Қадалган тош ўрнидан тўхтамай қон оқди, оғриғи эса кучли бўлди. Нуҳ (а.с.) одамларни яхши йўлга чорлаб, бунинг эвазига шу бугунгача отилган тош оғриғи бир бўлди, бу ёш боланинг отган тоши берган оғриқ бир бўлди. Нуҳ (а.с.)га бу нарса қаттиқ алам қилди. Нуҳ (а.с.) оғриқнинги зўридан бузуқ ишлар билан шуғулланган одамларни биттасини ҳам қолдирмай ҳалок бўлиши ҳақида дуои бад қилдилар.
“ Биз Нуҳни ўз қавмига (пайғамбар қилиб) юбордик. Бас, уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, уларни золим ( кофир) бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди” ( қуръони Карим, анкабут. 14-оят.
Аллоҳ таоло Нуҳ (а.с.)га кема ясашга буюрди. Нуҳ (а.с.) саҳрода катта кема ясай бошладилар. “ Эй Нуҳ, бизнинг назоратимиз ва ваҳиймизга кўра кема ясагин, менга золимлар учун нажот сўраб дуо қилмагин, албатта улар ғарқ бўлгувчидирлар” ( Ҳуд сураси, 37-оят).
Уч қаватли кема тайёр бўлди. Адашган кишилар келиб саҳрода кема ясаган Нуҳ (а.с.)нинг устидан мазах қилиб кулишди. Улар кемани ичига ўз ҳожатларини ушатиб, нажосатларини қолдиришди. Одамларга Аллоҳ таоло дард берди. Бу дарднинг давоси кемадаги нажосат бўлиб чиқди. Одамлар дардларига даво билиб кемадаги нажосатни бўлиб олишди.
Ердан сув вулқонлари отилиб ер юзини сув эгаллай бошлади. Нуҳ ( а.с.) барчани кемага чиқишга ундадилар. Нуҳ ( а.с.) нинг тўрт ўғиллари бўлиб, шундан Канъон деган ўғиллари кемага чиқмади. Нуҳ ( а.с.) уни кемага чиқишга ундаганларида у: “Баланд тоғларга чиқиб сув балосидан омон қоламан” деди. Сув эса ер юзини эгаллаб, баланд тоғларни ҳам ўз бағрига олди. Баланд тоққа чиққан Канъон ҳам ҳалок бўлди. Нуҳ (а.с.) кўзлари олдида отанинг амрига итоат қилмаган фарзандлари канъоннинг ҳалок бўлиши қаттиқ таъсир қилди. Нуҳ ( а.с.) нажон қавм-қариндошликда эмас, таниш-билишда эмас, балки итоатда эканлигини тушуниб етдилар. Нуҳ ( а.с.) нинг хотинлари ва ўғиллари Канъонни шайтон адаштирди. Ўғиллари канъон отасига итоатсизлик қилиб кемадан тушиб қолди. “ Нуҳ чеккада турган ўғлини чақириб деди: “ Эй ўғилчам, биз билан бирга кемага чиққин, ношукрлар билан бирга Нуҳ ( а.с.) худога ёлвориб, боласини амрига итоат қилишини сўради аммо Аллоҳ таоло: “ Эй Нуҳ, у сенинг аҳлинг эмас. У ёмон иш қилди. Бас, мендан ўзинг яхши билмаган нарсани сўрамагин! Мен сенга жоҳиллардан бўлишингдан қайтариб насиҳат қиламан” ( Ҳуд сураси, 46-оят).
“ ( Эй Нуҳ) ун ( кема)га ҳар бир жонивордан бир жуфтдан ва аҳлингни, иймон келтирганларни чиқаргин илло сўз кечгарлар бундан мустасно. Ваҳоланки, у билан бирга иймон келтирганлар озчиликдир”, ( Ҳуд сураси, 40-оят).
Кемага Аллоҳ таолонинг буйруғига кўра ҳар бир ҳайвондан бир жуфт олинган эди. Шайтон эшак кемага чиқаётган пайтида унинг думидан ушлаб киргани қўймади. Шунда Нуҳ (а.с.) эй малъун кир дедилар. Шайтон бундан фойдаланиб кемага кириб олди. Кемада шайтон кўриб Нуҳ ( а.с.) сен нега кемага кирдинг деб сўрадилар. Шайтон ўзингиз малъун кир дедингиз. Эшак малъун эмас мен малъунман деди. Кемага кирган шайтон узумнинг уруғини яшириб қўйди. Шайтон Нуҳ ( а.с.) га узумни суғуришга рухсат берсалар топиб беришини айтди. Узумни шайтон уч ҳайвоннинг сийдиги билан суғорди. Аввал тулкини, сўнгра бўрининг қони билан, сўнгра чўчқани қони билан суғорди. Узумдан тайёрланган ичимликдан озгини ичган одам аввал тулкидек бўлади. Сўнгра бўридек ҳар кимга ташланади, охири чўчқадек ахлатларда ағанаб ётади.Нуҳ ( а.с.) узумни аввал жаннат суви ва салсабил суви билан суғордилар. Узум шу туфайли ширин ва баракали бўлди.
Итоатсизлик инсонларга турли машаққатларни юзага келтириб,уларни муаммоларнинг ечимини топишда адашишликка олиб келади. Нуҳ пайғамбар кемасидаги кишилар эса итоат қилиб, тўфондан омон қолдилар. Шу сабабли инсонлар учун итоатда нажот бордир.
Р. Акбаров,ЎМИнинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими