1448 йил 07 Жумодус соний | 2026 йил 17 ноябрь, Сешанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
06:04
Sunrise
07:21
Dhuhr
12:22
Asr
15:42
Maghrib
17:22
Isha
18:39


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Байрам муборак бўлсин!

30-08-2021, 11:01 438 Ўқиш режими + -
  Байрам муборак бўлсин!

Мана,  Мамлакатимиз Мустақил бўлганлигига ҳам ўттиз йил бўлди. Бу ўтган йиллар давомида Ватанимизда ва шахсий ҳаётимизда кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлди. Айниқса, яқин йиллар ичида диний соҳада қилинган ислоҳотлар ўзининг яхши самарасини бера бошлади. Ислоҳотлар туфайли рўй берган янгиликларнинг барчасини ўзимиз кўриб, гувоҳи бўлиб турибмиз. 
Маълумки, бутун дунёда коронавирус хастаги тарқаб инсоният ҳаётига хавф солмоқда Қўшни Афғонистон мамлакатида эса нотинчлик ҳукм сурмоқда. Ўз юртидан бошқа юртларга кетаётган қочқинлар кўпайган, бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилмоқда. Мана шундай синовли даврда биз ўз юртимизда соғ-саломат, тинч –хотиржам яшашимизнинг ўзи катта бир неъмат. 
Умуман айтганда, барча неъматлар учун Аллоҳ таолога қанча шукр қилсак, шунча оз. Аллоҳ таоло Ўзининг китобида шундай марҳамат қилади:”... агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз,  албатта, (уларни янада) зиёда қиламан...” ( Иброҳим сураси, 7-оят).  Ушбу оятнинг тафсири ҳақида “Тафсири ирфон”да шундай дейилади: “Шукр”  сўзи аслида миннатдор бўлиш, раҳмат айтиш маъноларида бўлиб, неъматларни ёлғиз Аллоҳ таолодан деб билиш ва у рози бўладиган тарзда сарфлашни англатади. Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб қўйган. Ҳаммамиз энг афзал неъматлар ичидамиз. Нафасимизнинг кириб-чиқиб тургани,   танамизнинг соғлиги, юртимизнинг тингчлиги, етарли озуғимиз ва кийим-кечагимизнинг борлиги, ҳаво ва сувнинг мавжудлиги. Фарзандлар бериб қўйилгани-буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг улуғ инъомидир.  У моддий маънавий неъматларни мукаммал бериб қўйган. Бунинг эвазига эса биздан фақат бир нарсани-Ўзига итоавт қилишимизни, неъматларга шукр айтишимизни талаб қилади, холос”.
Барчаси учун Аллоҳ таолога шукр қилган ҳолда, мамлакатимиз фуқароларини Ватанимиз Мустақиллигини 30 йиллик байрами билан табриклаймиз.  Барчамизга байрам муборак бўлсин!


Р. Усмонов
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакили, Вилоят бош имом хатиби