1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Одоб-ахлоқ - бахт ва саодатга калити

7-09-2021, 16:18 21 Ўқиш режими + -
Инсон одобининг энг муҳим кўринишларидан бири бу илмни ҳурмат қилишдир, илмни ҳурмат қилган киши эса, албатта устозини ҳурмат қилади. Зеро, илмни ва илм аҳлини ҳурмат қилиш одобли кишиларнинг фазилатларидандир. Шу билан бирга бир-бирига нисбатан яхши муомалада бўлмоқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзини тута билмоқ, ўзгаларни ҳам ўзидек ҳурмат қилмоқ инсон одобининг асослари ҳисобланади.
Ризоуддин ибн Фахруддин “Аҳли аёл” китобида ёзади: “Одам боласининг баҳоси, қадру ҳурмати ахлоқига қараб билинур. Гўзал ахлоқли кимсалар энг мўътабар бўлиб, ахлоқсизлар эса халқ қошида қадрсиз бўлурлар. Одам боласининг ёш чоғида ўрганган одоби қабрига қадар бирга йўлдош бўлиб борадур. Шунинг учун гўзал ахлоқни ёш вақтида ўргатиш керак. Гўзал ахлоқ ҳар бир киши учун ҳам зарур, бироқ қизлар учун кўпроқ зарурдир. Аҳлоқсиз қизлар халқ орасида яхши исм чиқара олмаслар, эътиборлари ҳам бўлмас. Гўзал хулқларнинг онаси ҳаё ила иффатдир. Бир қизда агар ҳаё ила иффат бўлса, унда барча яхши хулқлар жам бўлади”.
Абдуллоҳ Ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ансорий бир киши олдидан ўтаётгандилар, у ансорий биродарига уялишдан қайтариб насиҳат қилиб турган эди. (яъни жуда қаттиқ ҳаёли бўлма! Ўзингга қийин бўлади, дeб). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам “Буни ўз ҳолига қўйгин. Чунки ҳаё иймондандир”, дeдилар. (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) (“Риёзус солиҳин”) 
   Умaр ибн Xaттоб (розияллоҳу aнҳу): "Aввaл одоб, сўнг тaълим беринглaр", дедилaр.
Aбу Aбдуллоҳ Бaлxий: "Нaфснинг одоби илмнинг одобидaн кўпроқ, илмнинг одоби илмнинг ўзидaн кaттaроқ", дегaнлaр.
Aбдуллоҳ ибн Муборaк aйтaдилaр: "Aгaр менгa, бир кишидa aввaлгилaру оxиргилaрнинг илми бор, деб сифaтлaшсa-ю, ундa одоб бўлмaсa, у билaн учрaшмaгaнимгa aфсуслaнмaймaн, aгaр бир киши ҳaқидa нaфс одоби бор деб эшитсaм, унгa йўлиқишни орзу қилaмaн, учрaшмaсaм aфсуслaнaмaн". (“Бўстонул орифин”. Aбу Лaйс Сaмaрқaндий)
Ибн Сино инсон ҳаёти тўғрисида шундай деган: "Инсонда доим турадурғон ҳусн ила латофат ҳаё ила ибодур. Ҳаёсиз юз жонсиз жасад кабидур".
Абу Наср Фаробий эса инсон ўзининг яхши одоби билан бахт-саодатга эришиши мумкин, дейди. Ўтган асримизнинг йирик маърифатпарварларидан бўлмиш Абдулла Авлоний инсон баркамоллиги унинг ақли, жисмоний соғломлигида ҳамда одоби ва хушхулқида, деб билади. 
Абдулла Авлоний аҳлоқ - бу хулқлар мажмуасидир, аммо яхши хулқ ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Уларнинг шаклланиши учун маълум бир шароит, тарбия кераклигини айтади. Ва тарбиянинг бола камолотида тутган ўрни тўғрисида шундай дейди: Темирчининг боласи тарбият топса бўлар олим, Бузилса хулқи, Луқмон ўғли бўлса ҳам, бўлғуси золим!
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, одоб - миллатимиз кўрки, ҳаётимизнинг мағзидир деган хулосага келиш мумкин. 
 Шундай экан, аждодларимиз бизларга омонат қилиб қолдирган бу юксак маънавий мерос – одоб-ахлоқни келажак авлодга покиза ҳолда қолдириш учун масъуллигимизни унутмаслигимиз керак.
 
С. Худойқулов, 
Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси