1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сафар ойидан шумланишлик борми?

10-09-2021, 21:28 16 Ўқиш режими + -
Сафар ойидан шумланишлик борми?
  

       Мана, ҳижрий-қамарий йил ҳисобига кўра Муҳаррам (Ащур) ойи тугаб, ушбу 2021 йилнинг 9 сентябридан Сафар ойи бошланди. 
        Баъзан айрим кишиларнинг: “Сафар ойида  сафарга чиқиш мумкин эмас ” деганларини эшитиб қоламиз. Хўш, сафар ойининг қандай хусусияти бор? 
        Сафар ойининг хусусияти йилнинг бошқа ойлари билан бир хилдир. Бу ойда ҳам  бошқа ойлар каби сафар қилиш, турли маросимларни ўтказиш мумкин.  Агар “ сафар қилинмайди” дейилишига сафар ойи номининг маъноси асос қилинишидан келиб чиқиб айтиладиган бўлса, сафар ойи номи сафар қилиш маъносини англатмайди. Чунки, сафар қилиш “син” ҳарфи берилади.
          Ўзбек тилининг изоҳли луғати ( Тошкент. 2007 ) китобининг 461 бетида :  “ Сафар I ( а. – саёҳат, сайр; бирор жойга бориш) дейилиши далил бўладиган бўлса, йил ойининг номи бўлган сафар атамаси эса “ сод ” ҳарфи билан бошланади. Ва бу ўринда ойнинг сафар деб аталиши  “ сариқ ” ранг маъносида келади. Сафар ойининг аталиш тарихида, сафар ойига ном куз  фаслида, ҳаммаёқ сап-сариқ бўлган пайтда тўғри келиб, унга “сариқ”, яъни “сафар” деган ном берилади.  Шу сабабли Сафар ойида сафар қилинмайди, дейишлик нотўғри ва у Сафар ойидан шумланишликдир.  
Пайғамбар (с.а.в.): “ Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъ йўқ ва сафар йўқ” дедилар”. ( Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).   Уламоларнинг фикрича, ҳадисдаги “сафар йўқ” дейилиши билан, жоҳилият давридаги сафар ойидан шумланишликлар рад этилади.     
        Инсонлар орасида энг ёмон одат бу ирим-сиримларга берилиш, бирор нарсадан шумланишликдир.  Қадим жоҳилият даврида одамлар иш бошламоқчи бўлсалар, бирор нарсанинг бир бетига “бўлади”, иккинчи бетига “бўлмайди”, деб ёзиб осмонга отишар эди. Агар ўша нарса ерга “бўлади” деган бети тушса, ўша ишни қилишар эди, мабодо “бўлмайди” деган бети билан тушса, ўша ишни бажармас эдилар. 
          Халқ орасида айрим кохин, кўримчилар  китоб айлантириб, фол очишар, баъзи ой ва кунлардан шумланишар эди.   Баъзан айрим кишилар сешанба куни   сурпа ёзиб, сурпадаги уннинг устига чироқ ёқиб,  “Бибисешанба” ёки “ Мушкил кушод” каби бидъат ишларни қилиб, ўзларини ирим –сиримларга кўмиб ташлашар эди. Бу ишлар билан улар кун ва ойларнинг бирини улуғлаб, иккинчисини камситар эдилар. 
Ҳеч қачон “ Бибисешанба” ёки “ Мушкул кушод”  билан бирор инсоннинг иши юришиб кетмас эди. Аксинча, “Бибисешанба” ёки “Мушкулкушод” маросимлари билан инсоннинг бахт ёки иш йўллари беркилар эди. Бу ишлар бидъат, хурофот ишлар бўлиб, кимларнинг маблағи ва умрининг исрофи эди. Умр ва маблағ исрофи натижасида қилинган бу ишлар айрим фолчи ва кохинларнинг қорни ва чўнтагини тўлдиради, холос. 
         Ҳозирги кунда ҳам баъзан бундай бир ирим-сиримлар учраб туради. Масалан, сафар ойида сафар қилинмайди, шанба куни касал кўрилмайди,   деган гаплар шулар жумласидандир.    
         Аслида, ой ҳам, кун ҳам ҳаммаси бир хил кун ва ойлардир. Уларда турли фазилатлар бор, аммо уларнинг ҳеч бирида ёмонлик йўқдир. Шу жумладан Сафар ойи ҳам фазилатли ойлардан бўлиб, унда ёмонлик ҳам ва ундан шумланишлик ҳам йўқ.              
 


Р, Акбаров,
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими