1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сафар ойида сафар қилиб бўлмайдими?

14-09-2021, 10:22 14 Ўқиш режими + -
 Сафар ойида сафар қилиб бўлмайдими?

Айрим кишилар сафар ойида сайру-саёҳат, сафар қилинмайди, деган гапларни айтишади. 
Уларнинг бу гапига Ислом дини қандай муносабат билдиради?
Агар “ сафар қилинмайди” дейилишига сафар ойи номининг маъноси асос қилиб айтиладиган бўлса, сафар ойи номи сафар қилиш маъносини англатмайди. Чунки, сафар қилиш “син” ҳарфи берилади. Ўзбек тилининг изоҳли луғати ( Тошкент. 2007 ) китобининг 461 бетида :  “ Сафар I ( а. – саёҳат, сайр; бирор жойга бориш) дейилиши далил бўладиган бўлса, йил ойининг номи бўлган сафар атамаси эса “ сод ” ҳарфи билан бошланади. Ва бу ўринда ойнинг сафар деб аталиши  “ сариқ ” ранг маъносида келади. Сафар ойининг аталиш тарихида, сафар ойига ном куз  фаслида, ҳаммаёқ сап-сариқ бўлган пайтда тўғри келиб, унга “сариқ”, яъни “сафар” деган ном берилади.  Пайғамбар (с.а.в.): “ Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъ йўқ ва сафар йўқ” дедилар”. ( Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).   
Уламоларнинг фикрича, ҳадисдаги “сафар йўқ” дейилиши билан, жоҳилият давридаги сафар ойидан шумланишликлар рад этилади.     Сафар ойида сафар , саёҳат қилинмайди деган гап асоссиз гап. Ислом дини сафар ойидаги бундай асоссиз, уйдирма гапларни қоралайди. 
 Сафар ойида ҳар хил шубҳа, ирим-сиримларга берилмасдан бошқа ойлар каби бемалол саёҳат, сафар қилиш мумкин. 
 
Р, Акбаров,
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими