1443 йил 13 Сафар | 2021 йил 20 сентябрь, Душанба.
ЎЗ UZ RU EN AR

Намоз вақти: Қарши

Fajr
05:08
Sunrise
06:23
Dhuhr
12:30
Asr
16:51
Maghrib
18:37
Isha
19:52


Намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир (Нисо сураси 103-оят)

Сафар ойида тўй қилиб бўлмайдими?

14-09-2021, 10:22 10 Ўқиш режими + -
  Сафар ойида тўй қилиб бўлмайдими?


Айрим кишилар Сафар ойи давомида тўй қилиб бўлмайди, деган гапларни қилишади. 
 Хўш, Сафар ойида тўй қилиб бўлмайдими?
 Йўқ, “Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди” деган гапга ҳеч қандай асос йўқ. “Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди” дейишлик, сафар ойидан ёмон гумон қилишлик, ундан шумланишликдир.  Бундай гаплар жоҳил кишиларнинг жоҳилона айтган гапларидан бошқа нарса эмас. “Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, дейиш ирим, бидъат-хурофот гаплардир.
Ўз даврида Пайғамбаримиз (с.а.в.) бизни Сафар ойидан шумланишликдан қайтариб шундай деганлар:  “ Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъ йўқ ва сафар йўқ” дедилар”. ( Имом Муслим ва Абу Довуд ривояти).   Уламоларнинг фикрича, ҳадисдаги “сафар йўқ” дейилиши билан жоҳилият давридаги сафар ойида шумланишликдан барча мўмин-мусулмонлар қайтарилганликларини англатади.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) қизлари Фотимаи –Заҳро (р.анҳа)ни Сафар ойида Али (р.а.)га никоҳлаб турмушга берганлар.
“Сафар ойида тўй қилиш мумкин эмасми”, деган саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати: “Сафар ойи борасидаги айтилган (Сафар ойида тўй қилиб бўлмайди, деган гаплар) барчаси нотўғри. Шариатимиз ёмон гумон ва шубҳаланишдан қайтарган” деб жавоб беради. 
 Шу сабабли Сафар ойида ҳам бошқа ойлар каби тўй қилиш мумкин. 

Р, Акбаров,
ЎМИ нинг Қашқадарё вилоятдаги вакиллиги ходими